Лайфстайл

Катта бюджет ва юлдузли актёрлар иштирокига қарамай, кассада муваффақияцизликка учраган филмлар

Катта бюджет ва машҳур актёрлар иштирокига қарамай, кассада муваффақияцизликка учраган филмлар рўйхати

Киностудиялар филмларни фойда олиш мақсадида ишлаб чиқаради, аммо ҳар бир картина ижодкорларга даромад келтиравермайди. Ҳатто катта бюджет ажратилган ва таниқли актёрлар иштирок этган лойиҳалар ҳам муваффақияцизликдан холи эмас.

**“Мушуклар” (2019)**

Ушбу мюзикл ИМДб рейтингида 10 баллдан атиги 2,8 баллни ташкил этади. Умумий бюджети 95 миллион доллар ва юлдузлар таркибига (Идрис Элба, Тейлор Свифт, Жуди Денч ва бошқалар) қарамай, филм 6 та "Олтин малина" анти-мукофотини қўлга киритди ва атиги 75,5 миллион доллар даромад келтирди.

**“Жунгли бўйлаб круиз” (2021)**

200 миллион долларлик бюджетга эга ушбу саргузашт филми кинотеатрларда 220 миллион доллардан сал кўпроқ даромад келтирди. Двейн Жонсон, Эмили Блант, Жесси Племонс, Пол Гиаматти каби актёрлар иштирок этган бўлса-да, кутилган натижага эришилмади.

**“Кўринмас патрул” (2013)**

Худди шу номдаги комиксга асосланган бу комедия даҳшатли танқидларга учради ва 130 миллион долларлик бюджетга қарши атиги 78 миллион доллар йиғиб, кассада муваффақияцизликка учради. Филмда Жефф Бриджес, Раян Рейнолдс, Кевин Бекон каби актёрлар рол ўйнаган.

**“47 ронин” (2013)**

Киану Ривз иштирокидаги ушбу фантастик филм танқидчиларнинг салбий баҳоларини олди ва кассада муваффақияцизликка учради. Ҳатто япон томошабинларини ҳам ҳайратда қолдира олмади. 175 миллион долларлик бюджетга эга филм 150 миллион доллардан сал кўпроқ даромад келтирди.

**“Келажак ер” (2015)**

Доҳий ихтирочи ва ўсмир ҳақидаги бу илмий-фантастик филм ўз харажатларини зўрға қоплади. 190 миллион долларлик бюджетга нисбатан 209 миллион доллар даромад келтирган бўлса-да, маркетингга сарфланган 90-140 миллион доллар ҳисобга олинса, филм ўзини ўзи қоплаши учун камида 850 миллион доллар ишлаб топиши керак эди. Жорж Клуни ва Хю Лори каби юлдузларнинг иштироки ҳам лойиҳани қутқара олмади.

**“Амстердам” (2022)**

2022-йилда кассада муваффақияцизликка учраган "Амстердам" филми танқидчилар томонидан ссенарий ва режиссура заифлиги учун танқид қилинди. Фақат актёрлар ижроси ва визуал эффектлар мақтовга сазовор бўлди. 80 миллион долларлик бюджетга эга филм бор-йўғи 31 миллион доллар ишлаб топди. Филмда Кристиан Бейл, Марго Робби, Рами Малек, Роберт Де Ниро, Тейлор Свифт каби кўплаб юлдузлар иштирок этган.

**“Ёввойи чақириқ” (2020)**

1890-йиллардаги олтин васвасаси даврида бўлиб ўтган ушбу саргузашт филми 135 миллион долларлик харажатга нисбатан 111 миллион доллардан сал кўпроқ даромад олди. Жек Лондоннинг классик романи экран вариантида Харрисон Форд ва Омар Си рол ўйнаган.

**“Ёлғиз рейнжер” (2013)**

Тҳе Нев Ёрк Тимес нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу филмни суратга олиш ва сотиш студияга 375 миллион долларга тушган. Филм бутун дунё бўйлаб камида 650 миллион доллар ишлаб топиши керак эди, аммо атиги 260 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлди. Жонни Депп ва Ҳелена Бонем Картер иштирокидаги бу вестерн комедия катта зарар келтирди.

**“Эгизаклар” (2019)**

Қаҳрамони ўзининг ёшроқ клонига дуч келадиган бу филм 138 миллион долларлик прокат қийматига эга бўлиб, кассада қарийб 173,5 миллион доллар йиғди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, филм студияга 111 миллион доллар соф зарар келтирган. Уилл Смит, Клайв Оуен, Мери Элизабет Уинстид каби актёрлар рол ўйнаган.

**“Мўмиё” (2017)**

"Мўмиё" франшизасининг қайта ишланган ушбу версиясида Том Круз ва Расселл Кроу каби юлдузлар иштирок этган. Филм 345 миллион долларлик суратга олиш ва маркетинг бюджетига нисбатан 410 миллион доллар йиғган бўлса-да, ўзини оқлаши учун камида 450 миллион доллар йиғиши керак эди. Натижада Универсал Пистурес 60-100 миллион доллар йўқотди.

**“Матрица: Тирилиш” (2021)**

"Матрица" култ-филмининг 4-қисми танқидчилар томонидан актёрлар ижроси (Киану Ривз, Керри-Анн Мосс), ҳаракатлар кетма-кетлиги, мусиқа, режиссорлик ва визуал эффектлар учун юқори баҳоланган бўлса-да, кассада кутилган натижани бермади. 190 миллион долларлик бюджетга нисбатан атиги 159 миллион доллар йиғилди. Филмда Приянка Чопра, Кристина Ричи, Жада Пинкетт-Смит каби актёрлар ҳам рол ўйнаган.

**“Мўжиза аёл 1984” (2020)**

Гал Гадот, Крис Пайн, Робин Райт иштирокидаги ушбу суперқаҳрамонлик филми 200 миллион долларлик бюджетга эга бўлиб, 169,5 миллион доллардан сал кўпроқ даромад олди. Тҳе Ҳоллйвоод Репортер киностудияга 100 миллион доллар зарар келтириши мумкинлигини ёзди.

**“Терминатор: Қора тақдирлар” (2019)**

"Терминатор" франшизасининг 6-қисмида Линда Хемилтон, Арнолд Шварсенеггер ва бошқа юлдузлар рол ўйнаган. Биринчи икки "Терминатор" режиссори Жеймс Кемероннинг иштироки туфайли филмга катта умидлар боғланган эди. Филм 260 миллион доллар ишлаб топган бўлса-да, маркетинг ва тарқатиш учун сарфланган қўшимча 80-100 миллион доллар ҳисобга олинса, бутун дунё бўйлаб 450 миллион доллардан кўпроқ даромад келтириши керак эди.

**“Мен қизаряпман” (2022)**

Пихар ва Уолт Дисней студиялари томонидан чиқарилган ушбу тўлиқ метражли мултфилм "Энг яхши анимацион филм" номинациясида "Олтин глобус" ва "Оскар" мукофотларига номзод бўлганига қарамай, кассада муваффақияцизликка учради. 175 миллион доллар сарфланган ҳолда, атиги 20 миллион доллар даромад келтирди ва "Энг катта пул йўқотишлари" рўйхатида 1-ўринни эгаллади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.