Каромиддин Гадоев Ўзбекистоннинг Брунейдаги элчиси бўлди
Ўзбекистоннинг Брунейга тайинланган элчиси Каромиддин Гадоев мамлакат султонига ишонч ёрлиқларини топширди. У бир вақтнинг ўзида Малайзиядаги элчи ҳам ҳисобланади.

Каромиддин Гадоев Ўзбекистоннинг Брунейдаги элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг Брунейдаги, қароргоҳи Куала Лумпур шаҳрида жойлашган элчиси Каромиддин Гадоев ушбу давлат султони Ҳассанал Болкиаҳга ишонч ёрлиғини топширди, дея хабар бермоқда.
Тантанали маросимдан кейинги мулоқот давомида Ўзбекистон ва Бруней ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
Бруней Жануби-Шарқий Осиёда, Калимантан оролининг шимоли-ғарбий қирғоғида жойлашган давлат бўлиб, аҳолиси тахминан 430−440 минг кишини ташкил этади. Мамлакат иқтисодиёти ва даромадларининг асосий қисми нефт ҳамда табиий газ экспортига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Каромиддин Гадоев 2023-йил ноябрдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси ҳисобланади.
Бунгача у ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

