Маҳаллий

Каримов Кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Беҳзоджон Каримов Давлат кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У ислоҳотларни давом эттиради.

Каримов Кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат кадастр палатаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига Беҳзоджон Каримов тайинланди. Бу тайинлов аввалги раис Моҳир Камолович Валиевнинг бошқа ишга ўтиши сабабли амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат кадастр палатаси маълум қилди.

Мазкур масалага бағишланган ташкилий йиғилиш Кадастр агентлиги директори Садриддин Абдуллаевич Турдиев иштирокида Давлат кадастр палатасида бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирокчилар Моҳир Валиевнинг кадастр соҳасини ривожлантириш, тизимдаги ислоҳотларни ташкил этиш ва тармоқни модернизация қилишдаги хизматларини эътироф этдилар.

Шунингдек, Беҳзоджон Каримовга юклатилган вазифаларни бажаришда, Давлат кадастр палатаси фаолияти самарадорлигини оширишда ҳамда бошланган ислоҳотларни давом эттиришда муваффақиятлар тиланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.