Дунё

«Карфаген» – Украинада навбатдаги коррупсион можаро

Украина бешинчи йилки уруш ҳолатида. Асримизда ҳеч бир давлат бунчалик узоқ вақт уруш ҳолатида бўлмаган. Лекин шундай қийин дамларда, одамлар амаллаб жон сақлаётган, ҳар куни юзлаб ёш йигитлар мустақиллик учун курашда жон бераётган кунларда ҳам мулозимлар давлатни ўмаришдан чарчамаяпти.

«Карфаген» – Украинада навбатдаги коррупсион можаро

Украина бешинчи йилдирки уруш ҳолатида яшамоқда. Ҳозирги асрда ҳеч бир давлат бунчалик узоқ вақт уруш ҳолатида бўлмаган. Аммо шундай оғир паллада, одамлар зўрға жон сақлаётган, ҳар куни юзлаб ёш йигитлар мустақиллик йўлида ҳалок бўлаётган пайтда ҳам амалдорлар давлатни ўмаришдан тўхтамаяпти.

Украина аллақачон энг коррупсиялашган давлатлар сафида тилга олинади, европаликлар ҳам айнан шу боис Киевни Европа Иттифоқига қабул қилиш борасида иккиланиб турибди. Европадаги ҳамкорлар талаби билан тузилган НАБУ миллий аксилкоррупсия бюроси яна бир шов-шувли коррупсия ишини очди.

Президентдан ҳам мустақил фаолият юритадиган идора Украина бош прокуратураси мулозимлари марказида турган навбатдаги ишга «Карфаген» номини берди. Унга кўра, бош прокурор ўринбосари одамларни алдаб пулларини олган колл-марказларни пул эвазига ҳимоя қилиб келган.

Украина бош прокуратураси мулозими, халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти раҳбари ўринбосари Сергей Кропива бу сафарги операциянинг марказида турибди. У ишни хотини ёки ўйнаши, хуллас Елизавета Ивахненко деган аёл орқали бошқарган. Жиноий гуруҳ украинларни алдаб пулларини оладиган колл-марказларни ҳимоя қилган, прокуратура мулозими эса уларга «пуштипаноҳ» бўлган. Сиз яхши тушунадиган русча жиноий жаргонда айтганда, «кришоват» қилган.

Икковлон 2 миллион доллар атрофида пора олганликда гумон қилинмоқда. НАБУ эълон қилаётган телефон суҳбатларини эшицангиз, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Ишда «Муза» ва «Қиролича» деб тилга олинган Елизавета бош прокуратурадаги севгилисидан уни тезроқ каттароқ лавозимга, масалан таълим вазири ўринбосарлигига жойлаб қўйишни сўраган. Таълимдан ўғирлаш осон эканини бу учига чиққан порахўрлар жуда яхши билади ахир. Ҳамма жойда ҳам таълим тизими ўғрилик қилиш учун энг қулай масканлардан.

Яна бир суҳбатда аёл бизнесдаги шериги Инстаграм'дан барча суратларни ўчириб ташлашни сўраганидан нолиган. «У расмларда мен «Порше», «Лоро Пиана», «Мими» билан кўринганман, тушуняпсанми? Шуба арзон турмаслигини ҳам билиб қолишлари мумкин. Нима энди, қиммат занжирлар, қиммат соатлар тақмаслигим керакми?» деган «бечора» аёл.

НАБУ очган бу ишнинг охири катта эҳтимол билан Украина бош прокурори Руслан Кравченкога бориб тақаларди. Лекин президентдан мустақил ишлайдиган НАБУчилар бунга улгуришмади. Ўтган йили Украина тарихида энг эрта, 35 ёшида бош прокурор бўлган Кравченко гўёки «Парижга меҳнат сафари билан боришни» баҳона қилиб, Украинадан жуфтакни ростлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.