«Капиталнинг, илғор ғоянинг ва ҳалол меҳнатнинг миллати йўқ!» – Президент
Давлат раҳбари сармоядорларнинг мулки ва бизнеси қонун, давлат ва шахсан ўзининг қатъий ҳимоясида бўлишини қайд

«Капиталнинг, илғор ғоянинг ва ҳалол меҳнатнинг миллати йўқ!» – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқот чоғида сармоядорларни «хорижлик» ва «маҳаллий» деб ажратиш масаласига муносабат билдирди.
«Капиталнинг, илғор ғоянинг ва ҳалол меҳнатнинг миллати йўқ!» — деди давлат раҳбари ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги ғоя сифатида «ЎЗ» фалсафасини илгари сурди.
«ЎЗ» — Ўзбекистон, Ўзгариш, Ўзлик ва Масъулият дегани. Кимки юртимизга сармоя киритиб, замонавий технология олиб кирса ва одамларга иш ўрни яраца, қайси мамлакат ёки шаҳардан келганидан қатъи назар, умумий тараққиётга ҳисса қўшади.
«Кимки Янги Тошкентни ёки Ширинни биз билан бирга қурса, демак, у тўлақонли ўзимизники!» — деди Президент.
Давлат раҳбари сармоядорларнинг мулки ва бизнеси қонун, давлат ҳамда шахсан ўзининг қатъий ҳимоясида бўлишини таъкидлади.
Шундан кейин Президент инвесторлар билан мулоқот олиб борди. Учрашувда билдирилган таклифлар эътиборсиз қолмаслиги, яқин кунларда тегишли қарорлар қабул қилиниши айтилди. Давлат раҳбари бир ойдан сўнг Янги Тошкентга яна келиб, берилган топшириқлар ижросини кўздан кечиришини билдирди.
Якунда Президент инвестор ва тадбиркорларни «Ўз ғоянг! Ўз сармоянг! Ўз келажагинг! Янги Ўзбекистон, Янги Тошкент — ўзимизники!» деган янги шиор атрофида бирлашишга чақирди. Шунингдек, Янги Тошкентда мамлакатимиз учун муҳим бўлган кўплаб ўзига хос лойиҳалар амалга оширилишига ишонч билдирди.

