Лайфстайл

Капиталбанк ва Ўзбекистон Бадиий академияси “Чархпалак” арт лойиҳасини тақдим этди

Тошкентда “Чархпалак” бадиий албоми тақдим этилди ва Ўзбекистоннинг 17 нафар замонавий рассоми асарларидан иборат шу номдаги кўргазма очилди. Лойиҳа Бадиий академия томонидан Капиталбанк кўмагида амалга оширилган. Кўргазма 30-октабрга қадар давом этади.

Капиталбанк ва Ўзбекистон Бадиий академияси “Чархпалак” арт лойиҳасини тақдим этди

Тошкентда Ўзбекистоннинг 17 нафар замонавий рассоми асарларини жамлаган “Чархпалак” бадиий албомининг тақдимоти ҳамда шу номдаги кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Капиталбанк кўмагида амалга оширилган ушбу лойиҳа Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган.

“Чархпалак” лойиҳасининг бадиий ғояси замонавий санъат орқали маданий меросни асраб-авайлаш ва авлодлар давомийлигини таъминлаш тамойилига қурилган. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, академик, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур албомга ёзган сўзбошида қайд этганидек, замонавий рассом маданий меросни фақат талқин қилувчи эмас, балки унинг ҳаммуаллифи сифатида ҳам намоён бўлиб, бугунги давр учун унинг янги маъно ва қирраларини очади.

Узлуксиз ҳаракат ва янгиланиш тимсоли бўлган “Чархпалак” номи миллий санъатнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги ўртасидаги узвий боғлиқликни ифодалайди. Экспозиция замонавий ижодкорлар асарларида анъаналар қандай янгича талқин ва ифода топаётганини кўрсатади.

Кўргазма ва шу номдаги бадиий албом консепсияси Камола Акилова ва Алексей Араповнинг санъацҳунослик тадқиқотида ёритилган “Маданиятлар чорраҳаси”, “Турон ва Эрон”, “Ислом коиноти” ва “Ҳамижодкорликнинг янги давраси” каби тўртта мавзуга бағишланган бўлимлар орқали очиб берилган.

Экспозициянинг асосий рамзларидан бири анъанавий кўза бўлиб, унинг атрофида лойиҳада иштирок этаётган 17 нафар рассомнинг ҳар бирини ифодаловчи 17 та тугун жамланган. Уларни бирлаштириб турган арқон умумий маданий кодни, кўза эса миллий анъаналар ва авлодлар хотирасининг сақланишини англатади. 17 нафар рассом. 17 та ижодий овоз. Уларни ягона маданий мерос риштаси бирлаштирган.

“Чархпалак” лойиҳасидаги иштирок Капиталбанк учун Ўзбекистоннинг маданий меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, шунингдек, замонавий миллий санъат ривожига ҳисса қўшиш имкониятини берди.

“Маданий мерос бу нафақат аждодларимиздан бизга етиб келган бойлик, балки келажак авлодларга етказишимиз лозим бўлган қадрият ҳамдир. Шу боис биз учун бундай лойиҳалар фақат кўргазма заллари билан чекланиб қолмасдан, ўзининг мантиқий давомини топиши ва кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиши муҳим”, — деди “Капиталбанк” АТБ кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Оксана Линдина.

Тадбир доирасида замонавий санъат ва маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ҳам ўтказилди. Муҳокамада рассомлар, санъацҳунослар, ОАВ вакиллари ҳамда Замонавий санъат биенналесининг халқаро иштирокчилари қатнашди.

“Чархпалак” кўргазмаси 2026-йилнинг 30-октабрига қадар “Академия” галереясида давом этади. Ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг 17 нафар замонавий рассоми асарлари ҳамда миллий анъаналар ва замонавий санъат ўртасидаги боғлиқликни очиб берувчи бадиий инсталляциялар билан танишиши мумкин.

Шунингдек, албом нусхалари Ўзбекистон кутубхоналари ва маданият муассасаларига ҳадя қилинади. Бу эса янада кенг аудиторияни маҳаллий рассомлар ижоди билан таништириш имконини беради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.