Спорт

Каннаваро кетиşи мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди, ÖФА рад этди

Италиялик мутахассис билан 2025-йил кузида 2+3 схемасида şартнома имзоланганди.

Каннаваро кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабар тарқалди, ЎФА рад этди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси устози Фабио Каннаваронинг лавозимини тарк этиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

«Сўнгги соатларда айрим хорижий манбаларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Осиё кубоги-2027 мусобақаси муддатининг ўзгартирилиши ортидан ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.

Оммавий ахборот воситалари ва футбол мухлисларидан тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни ҳамда расмий хабарларга таянишни сўраймиз», – дейилади баёнотда.

Бу рад жавоби таниқли инсайдер Фабрицио Романо тарқатган хабарга нисбатан берилди. Ушбу журналист аввалроқ ўз саҳифаларида Осиё кубоги бир йилга сурилгани туфайли Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувини тарк этиши ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, ЎФА Фабио Каннаваро билан 2025-йил кузида 2+3 шаклида шартнома тузган. Яъни Осиё кубогидаги натижага қараб, келишув яна уч йилга узайтирилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони мезбонлигидаги Осиё кубоги турнири қарийб бир йилга кечиктирилди. Режага кўра, турнир 2027-йилнинг 7-январидан 5-февралигача ўтказилиши керак эди. Аммо ОФК қарори билан турнир 2027-йил 23-декабрида бошланадиган бўлди, финал ўйини 2028-йил 21-январига белгиланган. Ташкилот бу қарорини минтақадаги логистика ва саёҳатга боғлиқ мураккабликлар билан изоҳлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.