Спорт

Каннаваро бощилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинга киришади

Ўзбекистон миллий жамоасининг бўлажак ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинга киришади

Ўзбекистон миллий жамоаси 21-сентабр куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Йиғин давомида миллий жамоа 24-сентабр куни Эрон, 1-октабр куни Сурия ва 6-октабр куни Корея Республикасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Бош мураббий Фабио Каннаваро йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб этган:

**Дарвозабонлар:**

Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Пахтакор"), Эдем Неманов ("Динамо Самарқанд"), Самандар Муратбаев ("Насаф")

**Ҳимоячилар:**

Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити", Англия), Нурмуҳаммад Абдуғаниев ("Нефтчи"), Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Маҳмуджон Маҳамаджонов ("Динамо Махачкала", Россия), Муҳаммад Ҳакимов ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Шерзод Насруллаев ("Пахтакор"), Беҳрузжон Каримов ("Лугано", Швейсария), Ғиёсжон Ризақулов ("Қизилқум"), Жаҳонгир Ўрозов ("Рубин Қозон", Россия)

**Яримҳимоячилар:**

Умарали Раҳмоналиев ("Сабаҳ", Озарбойжон), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Банияс", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон), Аббос Файзуллаев ("Бошоқшеҳир", Туркия), Жасур Жалолиддинов ("Навбаҳор"), Руслан Жиянов ("Навбаҳор"), Сардор Баҳромов ("Насаф"), Шерзод Эсанов ("Бухоро"), Азиз Холмуродов ("ОКМК"), Азизбек Тўлқинбеков ("Бунёдкор"), Беҳруз Ўктамов ("Сурхон"), Диёр Холматов ("Навбаҳор")

**Ҳужумчилар:**

Элдор Шомуродов ("Бошоқшеҳир", Туркия), Азизбек Амонов ("Динамо"), Ҳусайн Норчаев ("Навбаҳор"), Муҳаммадали Ўринбоев ("Антверпен", Белгия)

Мазкур йиғинга Ўзбекистон олимпия жамоасининг 5 нафар футболчиси жалб қилинган, бироқ улар айни пайтда Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида иштирок этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.