Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возиня Чили клуби билан шартнома имзолади

Кабо-Верде терма жамоаси посбони Возиня Чили клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Чили клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.
"Возиня энди Коло-Коло о'йинчиси", дейилади жамоа баёнотида.
Возиня 2026-йилги Жаҳон чемпионатида то'ртта о'йинда майдонга тушиб, иккита учрашувда о'з дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. У "Коло-Коло"га о'тишидан олдин Португалиянинг иккинчи дивизион жамоаси "Чавес" шарафини ҳимоя қилган.
Шартнома муддати ошкор қилинмади, аммо Трансфермаркет ма'лумотларига ко'ра, у 2026-йил 31-декабргача амал қилади. Дарвозабон янги клубида йилига 900 минг пьесо (тахминан 52 минг АҚШ доллари) маош олади. Бу аввалги клубига қараганда 11 баробар кўп.
Шартномани имзолаш пайтида Возиня ко'з ёшларини тийиб туролмади: фаолиятининг катта қисмини кичик жамоаларда ўтказган футболчи учун бу шартнома йиллар давомидаги меҳнат ва матонатнинг мукофоти бо'лди.
О'тган мавсумда 40 ёшли дарвозабон барча мусобақаларда 19 та о'йинда майдонга тушиб, олтита "қуруқ" о'йин ўтказган. Трансфермаркет порталида тақдим этилган ма'лумотларга ко'ра, футболчининг бозор қиймати 500 минг еврони ташкил қилади.
Эслатиб о'тамиз, Возиня Жаҳон чемпионати пайтида мухлислар ёқимтойига айланиб қолди. Айниқса, Испанияга қарши ўйиндан сўнг дарвозабоннинг Инстаграмдаги обуначилари сони кескин ошиб кетди. Мундиалдан олдин обуначилари сони 30 000 атрофида эди, ҳозир эса 29 миллионга етди.

