Спорт

Жозе Моуринё “Реал”нинг ҳозирги таркибидан норози — Sport.es

Жозе Моуринё "Реал"нинг жорий таркибидан норози — Sport.es

"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуринё жамоанинг ҳозирги таркибидан тўлиқ қониқмаяпти. Клуб португалиялик мутахассис талаб қилган яна иккита трансферни амалга оширмаган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, мутахассиснинг асосий талабларидан бири — чап оёқли марказий ҳимоячи сотиб олиш. Таъкидланишича, Моуринёга "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони номзоди маъқул келмоқда. Милан клуби бу футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Шунингдек, Моуринё жамоа таркибини универсал яримҳимоячи билан кучайтиришни истайди. "Реал" Бастони учун сарфланадиган маблағга тенг суммани "Манчестер Сити" таянч ярим ҳимоячиси Родри трансфери учун ҳам ажратган эди. Бироқ испаниялик футболчи "Барселона"га ўтишга қарор қилгач, мадридликлар ўз режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади.

Эндиликда Моуринё ўз жамоасида шу ёзда Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтган Мортен Юлманн услубидаги, ўйиннинг юқори темпига бардош бера оладиган майдон маркази вакилини кўришни истамоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.