Жоржина Родригес Мессининг рафиқаси жойлаган суратга изоҳ қолдирди (фото)

Жоржина Родригес Мессининг рафиқаси жойлаган суратга изоҳ қолдирди (фото)
Аргентиналик футболчи Лионел Мессининг турмуш ўртоғи Антонела Рокуссо ҳозирда Ню-Ёркда бўлиб ўтаётган нуфузли УС Опен теннис мусобақасига ташриф буюрди. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида аренадан олинган суратларни мухлислари билан баҳам кўрди.
Ушбу пост остидаги изоҳларда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригеснинг муносабати кўпчиликнинг диққатини тортди.
Жоржина Мессининг турмуш ўртоғи жойлаган сурат остида “Қандай гўзал”, дея ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси ҳозирда Американинг “Интер Маями” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Криштиану Роналду эса Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” жамоаси сафида тўп сурмоқда.

