Жиззахдаги шов-шувли иш: аслида нималар бўлган?
Шароф Рашидов туманида яшовчи келинчак сув билан куйдирилгани, суваракларга қарши ишлатиладиган дорини ичишга мажбурлангани ва ёлғиз, хонада қамаб қўйилганини айтмоқда. Унинг танасида 6-8 фоиз майдонни қамраб олган 2-3А даражали куйишлар борлиги маълум қилинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Иккинчи томон айбловларни рад этиб, ҳодиса оилавий маиший жанжал эканини айтмоқда.

Жиззахдаги шов-шувли иш: аслида нима юз берган?
Шароф Рашидов туманида яшовчи келинчак сув билан куйдирилгани, суваракларга қарши ишлатиладиган дорини ичишга мажбурлангани ва ёлғиз хонага қамаб қўйилгани ҳақида гапирмоқда. Унинг танасида 6-8 фоиз майдонни қамраб олган 2-3А даражали куйишлар борлиги билдирилган. Бу ҳолат бўйича жиноят иши очилган. Иккинчи томон эса айбловларни инкор этиб, воқеани оилавий-маиший жанжал деб атамоқда.
Kun.uz мухбири воқеа иштирокчилари билан суҳбатлашиб, оилада аслида нималар бўлганини аниқлашга уринди.
Ҳозир аёл шифохонада даволанмоқда. Ички ишлар органлари маълумотига кўра, унда тана юзасининг 6-8 фоизини қамраб олган 2-3А даражали куйишлар аниқланган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган, воқеа жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар олинган.
8-сентабр куни Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Меҳрибоннинг айтишича, у турмуш ўртоғи билан бир йилдан бери бирга яшаб келган. Уларнинг бир нафар қиз фарзанди бор. Аммо эркак никоҳи ва фарзанди ҳақида яқинларига аввал айтмаган.
Меҳрибоннинг сўзларига кўра, эри 2026-йил 21-май куни қамоққа тушганидан кейин оиласига хотини ва фарзанди борлигини билдирган ҳамда яқинларидан Меҳрибонга қараб туришларини сўраган.
“Келинимиз билан ўртамизда муаммо бўлмаган...”
Эркакнинг опаси Зарнигор Йўлдошева Меҳрибон ва унинг қизини олиб, улар билан алоҳида квартирада яшай бошлаган.
Меҳрибон қайнонаси унинг ҳужжатларини кўрсатиб, кредитга бир қанча қимматбаҳо тақинчоқлар, маҳсулотлар олганини айтмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Меҳрибон ва фарзандини июн ойида уйига олиб келган. Бирга яшаган даврда уларнинг ўрталарида жиддий келишмовчилик бўлмаган.
«Биз яхши яшаганмиз. Уруш, жанжал, ҳеч нарса бўлмаган», - деди Зарнигор.
Зарнигорнинг айтишича, Меҳрибон билан унинг турмуш қурмаган синглиси Рухшона ўртасида келишмовчилик бўлган.

