Маҳаллий

Жиззахда ЙҲХБ инспектори содир қилган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. Ходим машинани маст ҳолда бошқаргани айтилмоқда

Ҳодиса Зомин туманида содир бўлган. Жиззах вилояти ЙҲХБ инспектори бошқарувидаги Ласетти қайрилиб олаётган юк машинаси ортида тўхтаган иккинчи Ласеттиъга келиб урилган. Оқибатда ўртада қолган машинада йўловчи сифатида кетаётган 35 ёшли эркак вафот этган.

Жиззахда ЙҲХБ инспектори иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳаётдан кўз юмди. Ходим машинани маст ҳолатда бошқаргани айтилмоқда.

Зомин туманида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ЙТҲ 26-сентабрдан 27-сентабрга ўтар кечаси туманнинг Ёшлик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 34 ёшли Д.А. Ласетти машинасини бошқариб кетаётиб, олдинда чапга бурилаётган юк машинаси ортида тўхтаган. Шу пайт бир йўналишда келаётган, Жиззах вилояти ЙҲХБ инспектори 27 ёшли Ж.А. бошқарувидаги иккинчи Ласетти орқадан келиб урилган.

Натижада олдиндаги Ласетти юк машинаси билан тўқнашган. Унда йўловчи сифатида кетаётган 35 ёшли Ф.Р. оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 3 фарзанднинг отаси бўлган эркак кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.

Инспектор машинани маст ҳолда бошқаргани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.