Маҳаллий

Жиззахда иккита Дамасъда 28 нафардан бола ташилаётгани аниқланди

Жиззахда иккита Дамасъда 28 нафардан бола ташилаётгани аниқланди

Жиззахда икки Дамас ҳайдовчиси ҳар бир автомобилда 28 нафардан, жами 56 нафар боғча боласини ташиётгани ҳолати аниқланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан эълон қилинган видеода биринчи Дамасъдан 28 нафар бола тушаётгани, шунингдек, иккинчи автомобилда ҳам 28 нафар бола ташилаётгани кўрсатилган.

Бундай кўп сонли болаларни битта автомобилда ташиш уларнинг хавфсизлигига жавоб бермаслиги қайд этилди. Ҳайдовчилар, таълим муассасаси масъуллари ва ота-оналардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, болалар ҳаётини хавф остига қўймаслик сўралди.

Масъулларга нисбатан ҳолат бўйича қонуний чора кўрилиши маълум қилинди.

Июл ойи охирида Навоий вилояти Қизилтепа туманида боғча тарбияланувчиларини транспортда ташиш қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди.

У Дамас автомобилида меъёридан ортиқ йўловчи, жумладан 17 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган. Ҳолат 21-июл куни Қизилтепа туманидаги Ванғози маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.