Жиззахда атомчилар шаҳарчаси ва ишли оналарга фарзанд нафақаси - маҳаллий дайжест
Жиззахда атомчилар шаҳарчаси қурилади. Камбағалликни қисқартиришга масъуллар кучайтирилган иш режимига ўтади. Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади. Ўзбекистонликлар учун Таиланд визасини олиш мураккаблашди. 240 минг долларни оёқларга яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди. Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

Жиззахда атомчилар шаҳарчаси ва ишлайдиган оналарга фарзанд нафақаси — маҳаллий дайжест
Жиззахда атомчилар шаҳарчаси қурилади. Камбағалликни қисқартиришга масъуллар кучайтирилган иш режимига ўтади. Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади. Ўзбекистонликлар учун Таиланд визасини олиш мураккаблашди. 240 минг долларни оёқларга яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди.
**Жиззахда атомчилар шаҳарчаси қурилади**
Жиззах вилоятида барпо этилаётган интеграциялашган атом электр стансияси лойиҳасининг умумий қиймати 9,5 миллиард долларни ташкил этади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга интеграциялашган АЕС ва унга ёндош шаҳарча қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимотида маълум қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳада маҳаллий маҳсулотлар улуши 21 фоиз ёки 1,9 миллиард долларни ташкил этади.
Фориш туманида 200 гектар ҳудудда қурилиш материалларига ихтисослашган саноат зонасини ташкил этиш таклиф қилинди. Унда камида 100 та қўшма корхонани жойлаштириш ва технологиялар трансфери орқали 15 та йўналишда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган.
Қурилиш даврида ищи ва мутахассислар ҳамда уларнинг оиласини муносиб яшаш шароити билан таъминлаш мақсадида атомчилар шаҳарчасини барпо этиш режаси ҳам кўриб чиқилди. Икки юз гектар майдонда қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган 10 мингга яқин, жумладан, биринчи босқичда 3 мингта хонадонли турар жой қурилиши режалаштирилган.
Камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилади, деб эълон қилди президент Шавкат Мирзиёев. Бу тизимда “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади. Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бощилигида штаб ташкил этилади. Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилади. Ҳокимлар бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.
Аксарият маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади: ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади. Ҳоким ёрдамчиларини «лойиҳабай» ишлашга ўқитиш учун хориждан мутахассислар жалб қилинади. Кредит, субсидия ва компенсация шартларини энди президент эмас, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк белгилайди ва ҳар чоракда янгилаб боради.
Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, 50 фоизгача устама тўланади.
Президент Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича янги ёндашувларни белгилаб берди.
Унга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини «ижтимоий реестр»га киритиш тизимини қайта кўриб чиқади.
Бунда аҳоли даромади билан бирга сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаётгани каби омилларни қамраб оладиган кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтилади.
Республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда мазкур кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этмоқда. Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
2027-йилдан реестрга кирган оила фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажати ваучер орқали қоплаб берилади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Таиланд ҳукумати дунёнинг 93 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз режимни 15-сентабрдан расман бекор қилди.
Энди Ўзбекистон фуқаролари Таиландга бориш учун олдиндан Қиролликнинг расмий электрон виза портали (thaievisa.go.тҳ) орқали электрон виза анкетасини тўлдирган ҳолда кириш визасини расмийлаштириши лозим.
Шундан сўнг, фуқаро виза учун тўловни Таиланднинг Москва шаҳрида жойлашган элчихонасида 30 АҚШ доллари миқдорида нақд амалга ошириши керак.
Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара-божхона постида қўшни давлатга пиёда чиқиб кетаётган икки нафар шахс орган ходимларида шубҳа уйғотган. Улар тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган. Шунда оёқларига скотч билан ўраб яширилган 240 минг доллар пул аниқланган.
Таъкидланишича, улар бу пулларни оғзаки сўров вақтида ҳам маълум қилмаган, божхона декларациясида ҳам кўрсатмаган. Ҳозир ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаролар 100 миллион сўм эквивалентдаги валютани Ўзбекистондан декларация тўлдирмасдан олиб чиқиши мумкин.
Тармоқларда юқори босимли қувур портлаган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда — пойтахт ҳокимлиги ҳам, Веолиа Энергй ҳам ҳозирча нима бўлганига аниқлик киритилаётганини маълум қилди.
Ҳокимликка кўра, бир киши енгил тан жароҳати олган. Веолиа эса айни пайтда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаганини билдирди.

