Жиззахда 500 гектарлик зайтунзор барпо этилади
Покистоннинг ВатерСон компанияси Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида 500 гектар майдонда зайтун плантацияси ташкил этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида зайтун етиштириш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни Маде ин Узбекистан бренди остида экспорт қилиш кўзда тутилган.

Жиззахда 500 гектар майдонда зайтунзор ташкил этилади
«Дунё» ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси берган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилишича, ВатерСон компанияси билан Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Мазкур ҳужжат компания делегациясининг Ўзбекистонга амалга оширган бизнес-миссияси доирасидаги музокаралар якунида қабул қилинган. Сафар Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган.
Делегация аъзолари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигида учрашувлар ўтказган. Музокараларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни чуқур қайта ишлаш ва замонавий тизимларни жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинган.
Меморандумга биноан, Янгиобод туманида замонавий зайтун плантациясини барпо этиш билан бирга, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг кейинги босқичларида зайтун саноат усулида қайта ишланиб, қадоқланади. Юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни Маде ин Узбекистан бренди остида хорижий бозорларга чиқариш мўлжалланган.
Томонлар лойиҳани бошлаш учун зарур инфратузилмани яратиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олган.

