Маҳаллий

Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилишда гумонланувчи ўлик ҳолда топилди. Видео

Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилишда гумонланувчи ўлик ҳолда топилди. Видео

Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан тахминан икки ой давомида мунтазам равишда жинсий зўравонлик қилиб келингани аниқланди.

Гумонланувчи — муқаддам ўғрилик учун судланган 53 ёшли эркак — прокуратурага чақирилганидан кейин қочиб кетган ва қидирувга берилган, эртаси куни эса унинг жасади топилган.

Жиззах вилояти ИИБ маълумотларига кўра, эркак ўзининг турмуш ўртоғига яқин қариндош бўлган вояга етмаган болага нисбатан зўравонлик содир этган. Дастлабки маълумотларга кўра, у бир неча бор ғайриқонуний ҳаракатларни амалга оширган ва агар бу ҳақда кимгадир айтса, болани ўлдириш билан таҳдид қилган.

53 ёшли эркакка нисбатан вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий шаклда қондириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах шаҳар прокуратурасига чақирилганидан сўнг, эркак жиноий жавобгарликдан қўрқиб, қочиб кетган. 3 октябрь куни унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Эртаси куни, 4 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи ўзига тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган бинода ўлик ҳолда топилган.

Ҳозирда Жиззах шаҳар прокуратураси ва ички ишлар органлари томонидан жинсий зўравонлик иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Гумонланувчининг ўлими ҳолати бўйича ҳам алоҳида текширув ўтказилмоқда.

Жабрланган болага зарур психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Яқинда Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат боғчаларидан бирида беш ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилингани ҳақидаги хабар жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг қонунчиликка болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.