Жиззах вилоятида 56 нафар болани ташиб кетаётган иккита «Damas» автомобили аниқланди

Жиззах вилоятида 56 нафар болани олиб кетаётган иккита "Дамас" автомобили аниқланди
Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳар бирида 28 нафардан боғча тарбияланувчисини олиб кетаётган иккита "Дамас" автомобили ҳайдовчисини аниқлади. Иккита транспорт воситасида жами 56 нафар бола бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ота-оналарни ўз фарзандлари хавфсизлигига бефарқ бўлмасликка ҳамда уларни ташишда хавфсизлик талаблари ва йўловчиларнинг йўл қўйиладиган сонига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.
Бундан аввал қоидаларнинг бундай бузилиши оғир оқибатларга олиб келган эди. Хусусан, Андижон вилоятида салонида 21 нафар бола бўлган "Траскер" автомобили ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Бундан ташқари, шунга ўхшаш ҳолат Навоий вилоятида ҳам юз берган бўлиб, у ерда "Матиз" автомобили ҳайдовчиси 14 нафар болани олиб кетаётган бўлган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи вафот этган, салондаги вояга етмаганлар эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

