Маҳаллий

«Жиззах сув таъминоти»нинг икки ходими тезкор тадбирларда қўлга олинди

Жиззах шаҳар филиали инспектори қурилиши тугалланмаган бинода сувдан ноқонуний фойдаланганлик бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 2

«Жиззах сув таъминоти»нинг икки ходими тезкор тадбирларда қўлга олинди

Жиззах вилоятида далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган сув таъминоти ходимлари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда «Жиззах сув таъминоти» АЖ Жиззах шаҳар филиали инспектори Ў.А. фуқаро У.S.ning қурилиши тугалланмаган биносида сувдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 2 млн сўм олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса «Жиззах сув таъминоти» АЖ Мирзачўл тумани филиали муҳандиси А.Х. фуқаро А.E.ning ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик ва жарима ёзмаслик эвазига 2,2 млн сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.