«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» - Саида Мирзиёева Наманганда воқеа ҳақида
Президент администрацияси раҳбари амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмагани туфайли жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланаётганини билдирган.

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Намангандаги воқеа ҳақида
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Наманганда юз берган фожиа ҳақида менга хабар беришди. Содир бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.
Менимча, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо назарда тутилмаган, шу сабабли жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз.
Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади.

