Спорт

ЖЧ-2026: Элдор Шомуродовнинг голи мусобақанинг энг чиройли голлари рейтингида 2-ўринни эгаллади

ЖЧ-2026: Элдор Шомуродовнинг голи иккинчи энг чиройли деб топилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Конго ДР дарвозасига урган голи ФИФА томонидан ўтказилган "Турнирнинг энг чиройли голи" сўровномасида 2-ўринни эгаллади.

ФИФА матбуот хизматининг маълумотига кўра, Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабралнинг голи мухлислар томонидан ЖЧ-2026 нинг мутлақ энг яхши голи деб тан олинган.

Кабо-Верде ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги 1/16 финал учрашувида африкаликлар қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди. Айнан шу баҳснинг 103-дақиқасида Кабрал дарвозабон Эмилиано Мартинес қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига аниқ зарба бериб, мусобақанинг энг чиройли голига муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовнинг Конго ДР термаси дарвозасига киритган голи аввалроқ Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб эътироф этилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.