Маҳаллий

“Жазони ижро этиш муассасаларига 9 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган”— Баҳром Мадиёров

“Жазони ижро этиш муассасаларида 9 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган” — Баҳром Мадиёров

Ўзбекистоннинг жазони ижро этиш муассасаларида 9 мингдан ортиқ видеокузатув камералари мавжуд. Бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи ўринбосари Баҳром Мадиёров 14-июл куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Мулоқот давомида ички ишлар органлари фаолияти бўйича 2026-йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди. Журналистлардан бири жазони ижро этиш тизимини рақамлаштириш масаласини сўради. Баҳром Мадиёров муассасаларда видеокузатув мавжудлигини та'кидлади.

“Жазони ижро этиш муассасаларида 9 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган. Уларнинг 95 фоизи рақамли бўлиб, олинган видеоёзувлар устида ишлаш имконияти мавжуд. Ёзувлардан ма'лум жараёнларда фойдаланиш мумкин. Ҳар қандай жой видеога олинмай қолмайди. Муассасага кирган ҳар бир шахс бинонинг қайси ҳудудида бўлишидан қат'ий назар, чиқиб кетгунча тўлиқ видеокузатувга олинган. Ҳар бир лавҳа алоҳида серверларга жамланади,” деди департамент раҳбари.

Ўзбекистонда 49 та жазони ижро этиш муассасаси мавжуд бўлиб, уларда жами 47 минг 432 нафар маҳкум жазо ўтамоқда.

Мулоқотда Баҳром Мадиёров маҳкумларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари рақамлаштирилаётганини ҳам та'кидлади. Унга кўра, жазони ижро этиш тизими ҳозирда суд, прокуратура, ФҲДЙ органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан интеграция қилинган.

Ҳозирда “Д-мед” тизими билан интеграция жараёни давом этмоқда. Бу жараён яқин 1-2 ой ичида якунланади. Кейин муассасага келган шахсларда қандай касалликлар бор ёки йўқлиги ҳақида тўлиқ ма'лумотга эга бўламиз, деди у.

Баҳром Мадиёров яқин 1-2 ой ичида яна бир дастурни ишлаб чиқиш жараёни тугашини ма'лум қилди. Унга кўра, фуқаролар жазони ижро этиш муассасасидаги қариндоши билан учрашишга қачон ва қайси вақтда боришларини онлайн тарзда билиш имкониятига эга бўладилар. Бу тизимдан рўйхатдан ўтган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.