Маҳаллий

Жавлон Жовлиев ва «Ёш китобхон оила» ғолибларига Тошкентдан уй берилади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бошланди.

Жавлон Жовлиев ва «Ёш китобхон оила» ғолибларига Тошкентдан уй берилади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилиш бошланди.

Давлат раҳбари йиғилишда бир қатор қашқадарёлик фаолларни рағбатлантиришини билдирди.

Хусусан, «Мутолаа» лойиҳаси бош муҳаррири, ёзувчи Жавлон Жовлиев ҳамда «Ёш китобхон оила» республика танлови ғолиблари Бахтишод Рашидов ва Эъзоза Хушвақтовага Тошкент шаҳридан икки хонали янги хонадонлар совға қилинади.

Шунингдек, «Султонтекс» кластери раҳбари Нурбек Эргашевга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор», қамашилик лимончи Абдуманноп Худойбердиевга эса «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвонлари берилиши маълум қилинди.

Президент мукофотларни йиғилишнинг ўзида топширишни таклиф қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.