Лайфстайл

Жастин Бибер, Женнифер Лопез ва машина ҳайдашни билмайдиган бошқа машҳурлар (фото)

Жастин Бибер, Женнифер Лопез ва бошқа машҳурлар: Нега улар машина ҳайдашни билмайди? (Фотосуратлар)

Машҳурлар янги автомобилларини сотиб олиб, уларни қандай бошқараётганини мухлисларига кўрсатишни яхши кўришади. Бироқ, баъзи юлдузлар шахсий машинага эга бўлсалар ҳам, уни бошқаришни билмайдилар ва шахсий ҳайдовчига эга бўлишни афзал кўришади.

**Андрей Малахов**

"Пуст говорят" телекўрсатуви бошловчиси Андрей Малахов ёшлигида ўз машинасини ҳайдашни ва кўплаб шаҳарларни кезишни орзу қилган. Аммо 1997-йилда малика Диананинг автоҳалокатда вафот этиши унга фобия пайдо қилди. Шундан сўнг Малахов ҳайдовчи ўриндиғига ўтирмасликка қарор қилди. Ҳозирда телебошловчининг шахсий ҳайдовчиси бор ва у ҳайдовчиликдан кўра йўловчи бўлишни афзал кўради.

**Кристина Агилера**

42 ёшли хонанданинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бор. У анча йиллар олдин машина ҳайдаган ва ҳозир бу борадаги кўплаб қоидаларни унутиб қўйган. Кристинанинг сўзларига кўра, 20 йил олдин у АҚШдаги сокин шаҳарларга саёҳат қилган, бу унга тунги йўлда ва бошқа машиналар йўқлигидан завқланиш имконини берган. Агилера Лос-Анжелесга кўчиб ўтганидан кейин машина бошқаришни тўхтатиш вақти келганини тушуниб етди, чунки у тирбандликка ўрганмаган ва шошқалоқ ҳайдовчилардан нима кутиш мумкинлигини билмайди.

**Жастин Бибер**

Канадалик хонанда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонидан ўтишга уриниб кўрди, бироқ тестдан ўта олмади. Бибер ўқиган автомактаб ўқитувчисининг сўзларига кўра, хонанда ўзини рулда жуда эмоционал тутган ва тажрибали ҳайдовчилар йўлда ундан ўзиб кетганида ғазабини тия олмаган. Шундан кейин Жастин машғулотларни давом эттиришни хоҳламади ва шахсий ҳайдовчи олишга қарор қилди.

**Женнифер Лопез**

Женнифер Лопез охирги марта 30 йил аввал машина ҳайдаган. Орадан вақт ўтиб актриса машина ҳайдамасликка қарор қилган. Маълумотларга кўра, Лопезнинг собиқ севгилиси Алекс Родригес унга Порсче машинасини совға қилган. Аввалига хонанда саросимага тушиб, совғани нима қилишни билмади. Женнифер Родригес совға қилган машинани бошқара олишига шубҳа қилди ва шу туфайли рулга ўтиришга журъат эта олмади.

**Карди Би**

Реп йўналишида ижод қилувчи хонанданинг уйида Ламборгҳини, Роллс-Ройсе ва Фиат 124 Спидер каби машиналар турадиган катта автопарк мавжуд. Бироқ, улар шунчаки экспонат сифатида турибди, Карди фақатгина машиналарнинг олдида суратга тушиши ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириши мумкин, чунки хонанданинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ. Шунга қарамай, репер тез орада вазиятни тўғирлашига ва Лос-Анжелес йўлларида ўзининг янги автомобилларини ҳайдашига ишонади.

**Сергей Шнуров**

Хонанданинг машина ҳайдаш борасида умуман тажрибаси йўқ, чунки у ҳеч қачон ҳайдовчилик мактабида ўқимаган. Сергей учун овоз ёзиш студиясига борадиган йўлда дераза ортидаги манзарани кўриб, баҳраманд бўлиш ёқимлироқ. Хонанданинг машинаси йўқ, бироқ у ўзини бахциз ҳодисалар рўй бериши мумкинлигини ўйлаб суғурталаган. Шу сабабли Шнуров таксида ёки дўстлари билан юришни афзал кўради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.