Маҳаллий

“Жасадни чуқурдан чиқаролмагач, болта билан бўлакладим”. Тошкент вилоятида укасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

“Жасадни чуқурдан чиқаролмагач, болта билан бўлакладим”. Тошкент вилоятида укасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида укасини ўлдириб, жасадини ёқиб юборган эркак 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум бўлишича, 1990-йилда туғилган эркак 1998-йилда туғилган укаси билан Оҳангарон туманидаги хонадонлардан бирида бирга яшаган. 2026-йил январ ойида улар орасида келишмовчилик юзага келган. Ўша куни спиртли ичимлик ичган ука автомобил олмоқчи эканини айтиб, телефонидан машина суратини кўрсатган. Акаси эса унга аввал мажбурий ижро бюросидаги (МИБ) қарзини тўлаши кераклигини, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда машинани қандай бошқаришини ўйлаб кўриши лозимлигини айтган.

Шундан кейин унинг айтганига кўра ука икки шиша коняк ва энергетик ичимликлар олиб келган. Ярим соат ичида бир шиша конякни ичиб бўлгач, уй кимга тегишли эканини сўраб, акасидан оиласи билан уйдан чиқиб кетишни талаб қилган. А.Б. уйни онаси сотиб олганини, эрталаб у билан гаплашгач, бошқа жойга кетишини билдирган.

Судланувчининг айтишича, ука ўзини “кўча боласи” деб атаб, акаси ва унинг турмуш ўртоғини ҳақорат қилган.

“Укам ъхотининг ҳам кўчада мазза қилибди-ю, биз ҳам уйда мазза қилиб яшайликъ, деди. Кейин ъ102ъга қўнғироқ қилиб, мени уйдан чиқариб юборишини, керак бўлса мен ва хотинимни кўчада юра олмайдиган қилиб қўйишини айтди. Телефонини кўрсатиб, бир миллиард пулим бор, деб мени ҳақорат қилди. Шунда унинг аввал маст ҳолда онам билан жанжаллашгани эсимга тушиб, ўзимни бошқара олмай қолдим”, деган судланувчи суддаги кўрсатмасида.

Шундан сўнг у ошхона пичоғи билан маст укасининг бўйнига уч марта зарба берган. Натижада жабрланувчи кўп қон йўқотиб, воқеа жойида вафот этган.

Қотилликдан кейин эркак жиноятни яширишга уринган. У жасадни кўрпага ўраб, ҳовлида ҳожатхона учун қазилган чуқурга судраб олиб борган. Сўнг устидан бензин қуйиб ёққан. Тахминан икки соат ўтгач, чуқурдан ҳануз тутун чиқаётганини кўриб, уйни таъмирлаш учун олиб келинган икки қоп сементни жасад устига тўкиб, қум билан кўмган.

Эртаси куни у синглисига укаси уйдан чиқиб кетгани ва қайтмаганини айтган. Укасидан дарак бўлмагач, синглиси 23-январ куни ички ишлар органларига мурожаат қилган. Хонадонга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари келиб, чуқур устидаги тупроққа эътибор қаратган. А.Б. чуқур анча йилдан бери борлиги ва ундан ахлатларни ташлаб ёқиш учун фойдаланишини айтган. У бу ерда ахлат ёқишини айтиб, ходимларни чалғитган. Бироқ улар кетгач, шубҳа остида қолганини англаб, жасадни бошқа жойга кўчиришга қарор қилган.

У 24-январдан 25-январга ўтар кечаси жасадни қайта қазиб олишга уринган. Уни бутун ҳолда чиқаришнинг имкони бўлмагач, болта ёрдамида марҳумнинг икки оёғи ва чап қўлини танасидан ажратган. Икки оёқ ва чап қўлни хонадондан 400 метр узоқликдаги тошлар орасига яширган, бош ва тана қисмини эса сойнинг қирғоғига кўмиб юборган.

Россиядан қайтиб келган она кенжа ўғлининг қаердалигини сўраганида, А.Б. аввал уни алдаган, бироқ охир-оқибат қотилликни тан олган. Онаси унинг ҳуқуқ-тартибот идораларига бориб таслим бўлишини талаб қилган. Аммо А.Б. қамалишдан қўрқиб, турмуш ўртоғи билан Тошкентдан автобусда Навоий вилоятига кетган. Ўша куни кечқурун ИИО ходимлари уни топиб, Оҳангарон тумани ИИБга олиб келган. У 4-феврал куни жиноятни бўйнига олиб, жасад қисмлари яширилган жойларни кўрсатган.

У 4-феврал куни айбини бўйнига олиш ва пушаймонлик ҳақидаги ариза ёзиб, жасад қисмларини яширган жойларни кўрсатган.

Суд-тиббий экспертизаси жасадни бўлаклаш ва куйдириш билан боғлиқ жароҳатлар марҳум вафот этганидан кейин етказилганини тасдиқлаган. ДНК экспертизаси топилган қолдиқлар судланувчининг укасига тегишли эканини 99,9 фоиз аниқлик билан кўрсатган.

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди ҳукмига кўра, А.Б. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в”, “ж” бандлари (айбдорга аён ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқацизлик билан қасддан ўлдириш) ҳамда 134-моддаси (мурдани таҳқирлаш) билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан узил-кесил 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.