Дунё

Жанубий кореялик эркак БЦ хонандаси Жунгкоокнинг аккаунтини бузиб киргани учун 20 йилга қамалди

Жанубий Кореяда БЦ а'зоси Жунгкоокнинг аккаунтини бузиб киришга уринган шахс 20 йилга қамалди. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар берди.

Сеул суди БЦ гуруҳи а'зоси Жунгкоокнинг аккаунтини бузиб, унинг аксияларини о'г'ирлашга уринган эркакка нисбатан ҳукм чиқарди. Жиноятчи, Хитой фуқароси Чун фамилияли шахс, машҳурлар ва тадбиркорларнинг аккаунтларини бузиш билан шуг'улланган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган.

Гуруҳнинг фаолияти натижасида жабрланувчилардан жами 27,2 миллион доллар маблаг' о'г'ирланган. Улар 2023-йил августидан 2025-йил январигача, асосан, Таиланд каби хорижий мамлакатларда фаолият юритган. Жиноятчилар қурбонлар ҳақида шахсий ма'лумотларни то'плаб, уларнинг номига мобил телефон рақамларини расмийлаштирган. Шундан со'нг, жабрланувчиларнинг ҳисобларидаги маблаг' ва бошқа мол-мулкни о'злаштиришга уринган.

Тергов давомида жабрланганлар орасида Жунгкоок ва йирик конгломератлардан бирининг бизнес магнати ҳам борлиги аниқланган. Фирибгарлар хонанданинг ҳисобидан 5,9 миллион доллар қийматидаги ҲЙБЕ лейблига тегишли аксияларни о'г'ирлашга уринган. Бироқ, компания шубҳали транзаксияни блоклаб, маблаг'ларнинг ноқонуний ечиб олинишининг олдини олган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.