Дунё

Жанубий Кореяда тишига бирданига 11 та имплант қўйдирган аёл вафот этди

Жанубий Кореяда бир кунда 11 та тиш имплантацияси операциясидан сўнг 75 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда “Oxu.az” хабар берди.

Сеулда содир бўлган ушбу фожиали ҳодисага оғриқсизлантирувчи дори воситасининг ҳаддан ташқари кўп дозаси сабаб бўлган. Клиника ҳужжатларига кўра, операция давомида аёлга 1088 миллиграмм анестезия юборилган. Ҳолбуки, 54 килограмм вазнли бемор учун тавсия этилган максимал доза тахминан 378 миллиграммни ташкил этади. Демак, аёлга белгиланган меъёрдан қарийб уч баробар кўп дори берилган.

Дастлаб, клиника аёлга барча 11 та имплантни бир вақтнинг ўзида, одатдагидан анча арзон нархда ўрнатишни таклиф қилган. Ушбу фожиадан аввалроқ Корея стоматологлар ассоциацияси беморларни шубҳали даражада арзон нархлар билан жалб қиладиган клиникалар хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

Ҳозирда полиция юборилган дори дозаси ҳақидаги маълумотлар ва беморнинг аҳволи ёмонлашганидан кейин тиббиёт ходимлари қандай чоралар кўрганини ўрганмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.