Маҳаллий

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабалар сони учинчи ўринга чиқди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабалар сони учинчи поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Жанубий Кореяда таълим олаётган хорижий талабалар сони бўйича учинчи ўринни эгаллади. Жанубий Корея Таълим вазирлиги ва КЕДИ маълумотларига кўра, 2026-йил 1-апрел ҳолатига мамлакатда 20 876 нафар ўзбекистонлик талаба ўқимоқда. Бу кўрсаткич барча хорижий талабалар умумий сонининг 6,8 фоизига тенг.

Ўзбекистон бу рейтингда Вьетнам (96 834 нафар) ва Хитойдан (78 890 нафар) кейин учинчи ўринда жойлашган. МДҲ давлатлари орасида эса Ўзбекистон анча катта фарқ билан етакчилик қилмоқда.

Жанубий Кореяда хорижий талабалар сони ҳам тарихий рекордга етди. 2026-йил 1-апрел ҳолатига кўра, мамлакатдаги олий таълим муассасалари, коллежлар ва турли ўқув дастурларида жами 307 464 нафар хорижлик таҳсил олган. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 54 030 нафарга ёки 21,3 фоизга кўп. Шу тариқа, Жанубий Кореяда хорижий талабалар сони илк бор 300 мингдан ошди.

Иммиграция хизмати маълумотларида таълим ва тил ўрганиш мақсадида Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари сони 22 179 нафар деб қайд этилган. Бу рақамларнинг таълим статистикаси билан фарқ қилиши икки идоранинг ҳисоблаш усуллари турлича экани билан изоҳланади.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик ёшлар орасида Жанубий Кореяда ўқишга қизиқиш тобора ортмоқда. Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонда корейс тили ўқитиладиган мактаблар сони икки баравардан кўпроққа ошган, ТОПИК имтиҳонига эса бир йил давомида қарийб 50 минг киши рўйхатдан ўтган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.