Дунё

Жанубий Кореяда ит ва мушуклар қизиқиш билан томоша қиладиган мулцериал оммалашди (видео)

Жанубий Кореяда ит ва мушуклар қизиқиб томоша қиладиган мулцериал машҳур бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда уйида ҳайвон боқадиганлар мушук ва итларининг энг ёқтирган мултфилмини топиб олганлари ҳақида ёзишмоқда. Тармоқ фойдаланувчилари ҳайвонларнинг “Тюленлар” номли мултфилмни синчиклаб томоша қилаётганини кўрсатадиган видеоларни кенг тарқатмоқда.

“Тюленлар” — тюленлар гуруҳи ҳақида Жанубий Кореяда диалогларсиз яратилган анимацион сериал. Унинг ҳар бир қисми тахминан 90 сония давом этади.

Ҳайвон эгалари мултфилм телевизорда қўйилганда мушук ва итлар экрандан кўз узмай қолаётганини пайқашган. Тармоқларда мултфилм муаллифлари ҳайвонлар кўра оладиган махсус ранглардан фойдалангани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Аммо аслида мултфилм болалар учун мўлжалланган бўлиб, аниматорлар уй ҳайвонларига мос келадиган ранглар палитрасини тасодифан танлашган.

Шифокорлар ва мутахассислар изоҳига кўра, ит ва мушукларнинг кўриш қобилияти одамларникидан фарқ қилади. Итлар кўк, бинафша, сариқ, оқ ва кулранг тусларни жуда яхши ажратади, бироқ қизил рангни кўра олмайди. Ушбу мултфилм айнан ҳайвонлар яхши кўрадиган рангларда ишланган.

Бундан ташқари, мултфилмда қаҳрамонларнинг кадрдаги жойлашуви ҳам ҳайвонлар учун қулай. Одамларга нисбатан итларнинг кўриш бурчаги кенгроқ бўлади. Мазкур мултфилмда эса тасвирлар кенг қилиб олинган. Шунингдек, қаҳрамонларнинг тез ва фаол ҳаракат қилиши ҳам уй ҳайвонларининг диққатини тортади, чунки улар ҳаракатланаётган буюмларни одамларга қараганда тезроқ пайқайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.