Маҳаллий

Жамғариб бориладиган пенсия тизими пайдо бўлиши мумкин. У қандай ишлайди?

Пенсия ислоҳоти доирасида Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизимини ривожлантириш таклиф қилинмоқда. Мутахассис бу тизим қандай ишлаши, давлат томонидан бериладиган қўшимча маблағ, жамғарилган пулни қачон ечиб олиш мумкинлиги ва юқори даромадли фуқаролар учун таклиф этилаётган механизмлар ҳақида гапирди.

Жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилиши мумкин. У қандай ишлайди?

Ҳозир Ўзбекистонда уч поғонали пенсия тизими амал қилади. Биринчи поғона — давлат пенсияси бўлиб, уни Пенсия жамғармаси таъминлайди. Иккинчи ва учинчи поғоналар эса жамғариб бориладиган ҳамда хусусий ёки корпоратив пенсия механизмларини ўз ичига олади. Айни пайтда жамғариб бориладиган тизим Халқ банки орқали юритилмоқда.

Давлат пенсияси билан жамғариб бориладиган пенсия тизимини алоҳида кўриш лозим. Улар бир-биридан мустақил тизимлар ҳисобланади.

“Давлат пенсиясида фуқаронинг пенсия ҳуқуқи иш берувчи томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ ҳисобидан шаклланади. Жамғариб бориладиган тизимда эса фуқаро ўз маблағи ҳисобидан жамғаради ва шу орқали келгусидаги пенсия ҳуқуқини шакллантиради” – деди Сардор Файзуллаев.

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тушган маблағ фуқаронинг мулки ҳисобланади. У кейинчалик мерос қилиб қолдирилиши ҳам мумкин.

Янги лойиҳада аҳолининг кам даромадли қатламини ихтиёрий равишда пенсия учун жамғаришга ундаш механизми таклиф этилмоқда. Хорижий амалиётда бу матчинг сонтрибутион деб аталади — яъни фуқаро жамғарган маблағнинг маълум қисми давлат томонидан ҳам қўшиб берилади.

Масалан, фуқаро ойига 1,5 млн сўм иш ҳақи олса ва унинг 5 фоизини жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказса, бу 75 минг сўмни ташкил этади. Таклиф қилинаётган механизмга кўра, давлат ушбу сумманинг 50 фоизи — 37,5 минг сўмни қўшади.

Шунда фуқаронинг ҳисобварағига бир ойда жами 112,5 минг сўм тушади.

“Асосий мақсад — кам даромадли фуқароларни жамғаришга рағбатлантириш” – деди жамғарма масъули.

Жамғарма узоқ муддат сақланса, инвестиция даромади ва мураккаб фоиз механизми ҳисобига унинг миқдори ошиб бориши кўзда тутилмоқда.

Жамғариб бориладиган пенсия маблағи фуқаронинг мулки бўлса-да, уни исталган вақтда ва исталган мақсадда ечиб олиш имконияти берилиши режалаштирилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.