Спорт

Жаҳон чемпионидан терма жамоа мураббийигача: Рустам Қосимжоновнинг катта интервьюси

Триполидаги ғалабадан тортиб дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари билан ишлашгача — Рустам Қосимжонов жаҳон чемпионидан Ўзбекистон терма жамоаси мураббийигача бўлган йўлни босиб ўтди. У ўз интервьюсида шогирдлари, замонавий шахмат ва ўзбек шахматчиларининг янги авлоди ҳақида гапириб берди.

Жаҳон чемпионидан терма жамоа мураббийлигигача: Рустам Қосимжонов билан катта интервью

Рустам Қосимжонов Kun.uz’га Триполидаги ғалабаси, Вишванатан Ананд ва Фабиано Каруана билан ишлаши, Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлиги, замонавий шахмат ва читинг (ғирромлик) ҳақида гапириб берди.

2004 йилда Қосимжонов жаҳон чемпиони бўлди, йиллар ўтиб эса ўзи энг кучли шахматчиларнинг устозига айланди. У Вишванатан Ананд ва Фабиано Каруана билан ишлаган, бугунги кунда эса Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам бермоқда. У ушбу жамоани юқори даражадаги ишонч ва амбицияларга эга бўлган янги авлод вакиллари деб ҳисоблайди. Мураббийнинг сўзларига кўра, замонавий шахматчилар учун беқиёс даражада катта ҳажмдаги маълумотлар очиқ, шу боис улар анча эрта юқори даражада ўйнай бошлашади.

2004 йилда Триполидаги шов-шувли ғалабангиздан кейин бутун Ўзбекистон ушбу муваффақиятни байрам қилган эди.

— Тўғрисини айтсам, 2004 йилда мен у киши билан биринчи марта учрашаётганим йўқ эди. Бундан бир неча йил олдин, 2000 ёки 2001 йилда мен давлат мукофотини — адашмасам, «Ўзбекистон ифтихори» унвонини олган эдим. Яъни, биз аллақачон бир марта кўришгандик. 2004 йилдаги учрашув эса янада тантанали вазиятда ўтди. Жаҳон чемпионатидан кейин давлат раҳбари билан учрашиш — бу, табиийки, ҳамиша ҳаяжонли ва ғайриоддий воқеа.

Бундай нарсалар унутилмаслиги аниқ. Шу билан бирга, мен, албатта, бирор шахсий нарсани гапириб беролмайман, чунки биз эркин вазиятда яккама-якка суҳбатлашмаганмиз. Учрашувларимиз ҳамиша расмий бўлган — одамлар, матбуот, қўриқчилар қуршовида.

Мен ҳатто бир иқтибосни ёзиб олдим: «Бир неча йил олдин сиз менга совға қилган компьютерда ёзилган хатда сизга берган ваъдамнинг устидан чиққанимдан жуда хурсандман».

Шундай бўлса керак. Мен ҳозир ҳамма тафсилотларни эслай олмайман, орадан шунча йил ўтди. Лекин агар сиз ушбу иқтибосни ўқиб берган бўлсангиз, бу ҳақиқатга яқин эшитилади.

— Ҳа, мутлақо тўғри. Менимча, ўша ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мени аввалгидан кўра кучлироқ қўллаб-қувватлай бошлашларига туртки бўлган. Ўша пайтларда шахсий компьютер жуда нодир нарса эди. Ҳозир эса ҳаммада ҳамма нарса бор.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.