Спорт

Жаҳон чемпионати давомида кукун сочиб танилган “сеҳргар” Ганада қўлга олинди

Жаҳон чемпионатида Гана терма жамоаси ўйинлари вақтида трибунада оқ кукун сочиб танилган “сеҳргар” Кайлани Иброҳим Кпа Ганада ҳибсга олинди. Бир қатор фуқаролар уни АҚШ ва Канадага жўнатишни ваъда қилиб, уларнинг катта миқдордаги пулларини ўзлаштирганликда айбламоқда.

Гҳана Броадсастинг Сорпоратион хабарига кўра, 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолари орқали машҳурликка эришган ганалик мухлис виза ҳужжатларини расмийлаштириш ва саёҳатларни ташкиллаштириш билан боғлиқ фирибгарликда гумон қилинмоқда. У ҳозирда Аккра шаҳридаги судга олиб келинган.

Жабрланувчиларнинг кўрсатмаларига кўра, Кпа уларга Канада, Никарагуа ва АҚШга боришда ёрдам беришни ваъда қилиб, пул олган. Маҳаллий полиция етказилган зарарнинг расмий суммасини ошкор қилмаган бўлса-да, Ен нашрининг ёзишича, фирибгарлик миқдори 80 минг АҚШ долларидан ошади.

Мухлислар орасида “Повдер Ман” (Кукунли одам) лақабини олган Кпанинг ўзи Жаҳон чемпионатига ўз ҳисобидан борганини, бироқ кейинчалик пуллари бутунлай тугаб қолганини маълум қилган. Турнир давомида у ҳавога оқ кукун сочиб, ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришганди. Айнан шу ҳаракатлари туфайли кўпчилик уни маҳаллий шаман (сеҳргар) деб ўйлаган эди.

Маълумот ўрнида, Гана миллий жамоаси ЖЧда ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб плей-оффга йўлланма олди, бироқ 1/16 финал босқичида Колумбияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.