Маҳаллий

“Иşхонага керак эди” – пора сифатида моноблок олган Жомбой туман экология бöлими боşлиğи қамалди

Самарқанд вилояти Жомбой туман экология бöлими боşлиğи пора сифатида моноблок олган вақтида тезкор тадбирда уşланган. У бунинг эвазига дарахт кесилгани юзасидан çора кöрмаслик, табиатга етказилган зарарни камайтириş ҳамда юк маşинасини жарима майдонидан çиқариб бериşни ваъда қилган.

“Ишхонага керак эди” – пора сифатида моноблок олган Жомбой туман экология бўлими бошлиғи қамалди

Жомбой тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган шахс жиноий жазога тортилди.

Суд ҳукмига кўра, 39 ёшли Ж.Р. туманнинг Зарафшон маҳалласида 100 тупга яқин терак кесилгани ҳолати бўйича чора кўрмаслик, табиатга етказилган зарарни камайтириш ҳамда транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига нархи 11 млн сўм бўлган компютер жамланмасини (моноблок) талаб қилган.

У 26-июн куни ўз хизмат хонасида моноблокни пора тариқасида олган вақтида тезкор тадбирда ушланган.

Ж.Р. судда айбига иқрорлик билдирган ҳамда компютер жамланмасини ишхонасига керак бўлгани учун сўраганини айтган.

“2026-йил 24-июн куни яшаш хонадонимдан келаётганимда Жомбой туманидаги Галлакапа кўчасида бир неча нотаниш шахслар кўчадаги теракларни кесаётганини кўрдим. Улар олдига бориб, юк машинаси эгасидан ҳужжатларини олдим. Юк машинасини жарима майдончасига қўйиб, дарахт кесгани бўйича далолатнома расмийлаштирдим.

25-июн куни олдимга Жомбой туманида яшовчи шахс келиб, дарахт кесганлар унинг таниши эканини, юк машинасини жарима майдончасидан чиқариб беришимни сўраб, 300 доллар таклиф қилди. Унга пул керак эмаслигини, ишхонамга керак бўлгани сабабли компютер олиб беришини, шундан сўнг юк машинасини жарима майдончасидан чиқаришга ёрдам қилишимни айтдим. Лекин жаримани камайтириб бераман демадим”, деган судланувчи ўз кўрсатмасида.

ЖИБ Жомбой туман суди ҳукми билан Ж.Р. Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.