Июл: аввали салқин, давоми жазирама
Августнинг биринчи ҳафтаси қишлоқ хўжалиги учун нисбатан қулай ҳарорат шароити билан бошланади. Бироқ кейин яна иссиқлик келади, кучли шамоллар ва тоғли ҳудудлардаги қисқа муддатли ёғинлар агротехник тадбирларни ҳаво шароитига мослаштиришни талаб қилади.

Июл: бошланиши салқин, давоми жазирама
Ҳафта бошида кузатиладиган 31-36 даражали мўтадил ҳарорат ғўза, сабзавот ва боғдорчилик экинларини парваришлаш ишларини самарали ташкил этиш учун қулай шароит яратади. Ҳафта ўрталарида айрим ҳудудларда кучли шамоллар тупроқ намлигининг тез йўқолишига ва ёш ўсимликларга механик таъсир кўрсатишига олиб келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда кутилаётган жала ёғинлари маҳаллий сел оқимлари хавфини ошириши эҳтимоли бор.
Дам олиш кунларига келиб +40…+42 даражали жазирама иссиқликнинг қайтиши суғоришга бўлган эҳтиёжни яна оширади. Шу сабабли, суғориш ишларини эрталаб ёки кечқурун амалга ошириш, шамолли кунларда кимёвий ишловларни чеклаш ҳамда боғ ва полиз экинларида намликни сақлаш чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

