Италиядан иккита бронза. Ўзбекистон терма жамоаси спорт акробатикаси бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли якунлади

Италиядан иккита бронза. Ўзбекистон терма жамоаси спорт акробатикаси бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли якунлади
Ўзбекистон терма жамоаси Италиянинг Пезаро шаҳрида якунига етган катталар ўртасидаги спорт акробатикаси бўйича жаҳон чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди.
Ҳар иккала совринни жамоага эркаклар тўртлиги вакиллари тақдим этди. Шоҳсупага Азизбек Сапарбоев, Ҳикматилло Иброҳимов, Анваржон Ғофуров ва Икромжон Носиров кўтарилди.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқиши терма жамоага жаҳон биринчилигининг бир йўла иккита бронза медалини келтирди. Бу жамоа учун халқаро майдондаги муҳим натижа бўлди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев спорт мутасаддиларини расмиятчилик ва паст натижалар, жумладан, акробатикадаги камчиликлар учун танқид қилган эди.

