Дунё

Италиядаги шаҳар марказида велосипедда юриш тақиқланди

Июн ойида шаҳар мерини электровелосипед уриб юборган ва қочиб кетган.

**Италияда шаҳар марказида велосипедда ҳаракатланишга чекловлар киритилди**

Италиянинг Комо шаҳри ҳокими Алессандро Рапинезе шаҳарнинг тарихий қисмида велосипедда юришни тақиқлашга қарор қилди. Бу қарор ҳокимнинг ўзини электровелосипед уриб юборганидан сўнг қабул қилинди.

Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб шаҳардаги қарийб 30 та кўчада велосипед ҳайдаш ман этилади. Велосипедчилар ушбу ҳудудларда ўз велосипедларини етаклаб, пиёда юришларига тўғри келади.

Ушбу чора маҳаллий аҳоли орасида норозиликларга сабаб бўлди. Фаоллар тақиқни бекор қилиш учун имзо тўплашни бошлаб юборишди. Велосипедчилар эса сентябр ўрталарида тақиқланган кўчаларда норозилик маршини ўтказишни режалаштирмоқдалар.

"Мени электровелосипед уриб юборгани учун бу қарорни чиқарганликда айблашмоқда. Бу шубҳасиз тўғри. Инсон ўз тажрибасидан келиб чиқиб ҳаракат қилади ва мен бу аблаҳлардан бири уриб кетиши қандай бўлишини яхши биламан", – деди Рапинезе.

Июн ойида ҳоким шаҳар маъмурияти биносидан чиқиб келаётганида уни электровелосипед уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган эди.

Рапинезе ушбу тақиқни сайёҳлар гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш зарурати билан изоҳлади. Чеклов оддий велосипедларга ҳам, электровелосипедларга ҳам бирдек тааллуқли бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.