Италияда сунъий интеллект 20 йил аввал ўғирланган картинани топди
Жиноятчилар ХВИИ асрга оид картинанинг айрим қисмларини ўзгартириб, асл кўринишини яширишга уринган. Бироқ сунъий интеллект асарни аниқлашга ёрдам берган.

Италияда сунъий интеллект 20 йил аввал ўғирланган картинани топди
Италия полицияси ўғирланган санъат асарларини излашда Своадс номли сунъий интеллект тизимидан фойдаланмоқда. 2023-йил ноябридан бери ушбу технология ёрдамида 300 дан ортиқ йирик картина ва ҳайкаллар, шунингдек, 165 мингдан зиёд танга, медал ва қўлёзмалар қайтарилган. Уларнинг умумий қиймати 203 миллион евродан ошади, деб ёзади ББС.
Тизим санъат асарларининг ранглари ва шаклларини солиштириб, ўхшашликларни аниқлайди. Ҳатто картинадаги айрим тасвирлар ўзгартирилган бўлса ҳам, сунъий интеллект уни таниб олиши мумкин.
2024-йил октябрда Италиянинг Парма шаҳрида ўтказилган қадимий буюмлар ярмаркасида полиция ходимлари намойиш этилаётган санъат асарларини суратга олиб, тизимга юклаган. Сунъий интеллект қўлида ўрама битик ушлаб турган ёш аёл тасвирланган картинага эътибор қаратган.
Текширув чоғида бу 2004-йилда Сулмона шаҳридаги черковдан ўғирланган ХВИИ асрга оид картина экани маълум бўлган. Унда Римлик Авлиё Агнес тасвирланган бўлиб, жиноятчилар асарни таниб бўлмайдиган қилиш учун унинг айрим қисмларини ўзгартирган. Хусусан, авлиёнинг қўлидаги қўзичоқ ўрнига битик чизиб қўйилган, боши устидаги нурли ҳалқа ва палма новдаси олиб ташланган.
Бироқ сунъий интеллект ўғирланган санъат асарларини қайтариб бера олмайди. У фақат ўхшашликларни аниқлашга ёрдам беради. Асарларни қонуний эгаларига қайтариш эса терговчилар фаолияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорликка боғлиқ.
Италия 2027-йилгача ўғирланган санъат асарларини аниқлаш бўйича халқаро тизим яратишни режалаштирмоқда.

