Италия Россия «соя флоти» кемасини тўхтатди
Италия мудофаа вазирлигининг билдиришича, кема капитани ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганидан сўнг унга вертолётдан ҳарбийлар гуруҳи ташланган.

Италия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Италиянинг Тҳаон ди Ревел кемаси Ўртаер денгизида Европа Иттифоқи Россиянинг "соя флоти"га тегишли деб ҳисоблаган Тоа Паёҳ танкерини тўхтатган.
Ушбу операция Италиянинг Пантеллерия оролидан ғарбда амалга оширилган. Реутерс агентлигининг хабар беришича, танкер Бенин давлатидан Истанбулга қараб сузаётган бўлган ва у Европа Иттифоқи санксиялари остида эди. Италия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кема капитани ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганидан сўнг, вертолётдан ҳарбийлар гуруҳи кемага туширилган.
Танкер қарийб икки соат давомида текширилган. Текширувда Греция кемаси ва Полша денгиз патрул самолёти ҳам иштирок этган. Ҳозирда Италия ҳукумати текширув давомида қўлга киритилган ҳужжатларни ўрганмоқда.
Июн ойининг бошларида Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи мамлакатлари ўз кемаларига Ўртаер денгизида Европа Иттифоқи Россиянинг "соя флоти"га алоқадор деб ҳисоблаган хорижий танкерларни текширишга рухсат берганини эълон қилган эди. Июл ойининг охирларида Каллас "Россиянинг соя флотига қарши кураш кучайганини" маълум қилди.

