Иқтисодиёт

Италия компанияси яна минг нафар öзбекистонликни иşга олмоқçи

Öзбекистондан 40 нафар қиşлоқ хöжалиги мутахассиси Италиянинг САЛВИ компаниясида мавсумий иş боşлади. Компания келгусида яна минг нафар öзбекистонлик иşçини ёллаşни режалаşтирмоқда. Ҳозирда иşлаётган ҳамюртларни ётоқхона ва транспорт билан иş берувçи таъминламоқда.

Италия компанияси яна минг нафар ўзбекистонликни ишга олмоқчи

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, ўзбекистонлик мутахассислар Италияда илк бор мавсумий меҳнат фаолиятини бошлаган. Лойиҳа иштирокчилари икки ой давомида италян тилини ўрганиб, тегишли тренинглардан ўтган. Улар САЛВИ компаниясида мева-сабзавотларни қайта ишлаш ишларига жалб қилинган.

29-октабр куни Италиянинг Эмилия-Романя ҳудудида лойиҳанинг бошланишига бағишланган маросим ўтказилган. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Абат Файзуллаев иштирок этган.

Ташриф давомида ўзбекистонликларнинг яшаш ва иш шароитлари кўздан кечирилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилган. Ищилар маош юқори эканини, ётоқхона ва транспорт воситаларини иш берувчи тақдим этаётганини билдирган.

Компания раҳбарияти билан учрашувда ўзбекистонликларнинг меҳнацеварлиги ва тез ўрганувчанлиги қайд этилган. Хорижий томон келгусида қишлоқ хўжалиги соҳасига яна минг нафар ищини қўшимча ёллаш режасини маълум қилган.

Мазкур дастур ўзбекистонликларнинг бандлигини таъминлаш билан бирга, Италиянинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда жорий этишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида Италияга ишлаш учун борадиган фуқаролар сонини босқичма-босқич кўпайтириш ва янги иш ўринларини очиш кўзда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.