Истеъфодаги генераллар америкалик ҳарбийнинг қатли трансляциясини бекор қилишни сўради
Истеъфодаги 72 нафар америкалик генерал, адмирал ва бошқа юқори мартабали ҳарбийлардан иборат гуруҳ АҚШ ҳукуматига йўлланган очиқ хатни эълон қилиб, унда 2009-йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар сафдошини ўлдирган ҳарбий хизматчи Нидал Ҳасаннинг қатл этилишини трансляция қилишдан воз кечишга чақирди.

Истеъфодаги генераллар америкалик ҳарбийнинг қатлини жонли эфирда кўрсатишни бекор қилишга чақирди
2009-йил ноябрида Нидал Ҳасан Форт-Худ базасида хизматдошларига қарата ўт очган эди — бу воқеа ҳарбийлар кўрикни кутиб турган тиббиёт марказида юз берган. Натижада 13 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ одам яраланган. 2013-йилда ҳарбий трибунал уни ўлим жазосига ҳукм қилган. Суд жараёни давомида у адвокатлардан воз кечиб, ўз хатти-ҳаракатларини шу йўл билан Афғонистондаги мусулмонлар ва толибларни ҳимоя қилишга урингани билан изоҳлаган.
Пентагондагиларнинг билдиришича, қатл 2026-йил 3-декабрда амалга оширилади ва жонли эфирда намойиш этилади. АҚШ ҳудудидаги сўнгги оммавий қатл 1936-йилда Кентукки штатида бажарилган.
Қатл трансляциясига Доналд Трамп рухсат берган. АҚШ президенти, шунингдек, қатл усули сифатида отиб ўлдиришни қўллаб-қувватлаган — бу Мудофаа вазирлиги раҳбари Пит Ҳегсет томонидан таклиф қилинган эди. Шу билан бирга, СБС Невс манбаларига кўра, энди Трамп маъмуриятининг айрим вакиллари қатлни трансляция қилишдан воз кечишга мойил бўлиб бормоқда. Телеканал маълумотига кўра, Трамп қатл трансляциясини очиқ қўллаб-қувватлаган бўлса-да, ҳали якуний қарорга келмаган.

