Лайфстайл

“Истанбуллик келин”, “Қўрғон сирлари” ва бошқа машҳур сериаллар суратга олинган Туркиядаги саёҳатбоп жойлар (фото)

“Истанбуллик келин”, “Қўрғон сирлари” ва бошқа машҳур сериаллар суратга олинган Туркиядаги саёҳатбоп жойлар (фото)

Турк сериаллари томошабинлар эътиборини тортишда давом этмоқда. Сериаллар суратга олинган манзиллар орқали драматик ва романтик воқеаларга янада чуқурроқ шўнғиш мумкин — Истанбулдаги кино локацияларига саёҳат қиламиз.

**Корханлар уйи**

Бугун Истанбулдаги энг машҳур сарой Босфор бўйидаги Корханлар оиласига тегишли уй ҳисобланади. Аслида бу маскан йирик бизнес империяси меросхўри Дилек Сабанжига тегишли. Миш-мишларга кўра, “Қўрғон сирлари” сериалини суратга олган ОГМ Пистурес компанияси уй эгасига ҳар ой 600 минг лира (22 минг доллардан ортиқ) ижара тўлаган. Туркиянинг энг бадавлат аёлларидан бири саналган Дилек Сабанжи бу маблағларнинг барчасини хайрия жамғармасига ўтказган. Суратга олиш танаффусларида Корханлар уйига шахсий саёҳатлар ҳам ташкил этилади.

**Гуллар дўкони**

Ускудар туманининг шарқида жойлашган машҳур диққатга сазовор жой — Бейлербейи саройи бўлиб, сайёҳлар бу ерга доим ташриф буюришади. Ярим соатлик пиёда йўл босилса, Эда холага тегишли Истанбулдаги энг машҳур гул дўкони ёнига чиқилади. Аслида бу ерда гуллардан ташқари ўсимликлар учун ўғит ва тупроқ ҳам сотилади.

**Арт Лифе офиси**

“Қалбим эшигини қоқ” филмидаги Серкан Болатга тегишли Арт Лифе офиси Акротес архитектура бюроси биносида суратга олинган. Компания савдо павилёнлари, кўргазма майдонлари ва интерьерларни лойиҳалашга ихтисослашган. Ушбу урбанизм дурдонаси Сариер туманидаги Маслак янги турар жой массивининг марказида жойлашган.

**Президент номидаги қирғоқ**

Босфорнинг Европа қирғоғида жойлашган Сариер туманидаги бу маскан Эда ва Серкан ниҳоят кишандан қутулишга муваффақ бўлган айни қирғоқдир. Филм қаҳрамонлари Ҳайдар Алиев ҳайкалидан икки қадам наридаги скамейкада ўтиришган. Саҳна Туркияда жуда ҳурмат қилинадиган Озарбайжоннинг учинчи президенти номидаги боғда суратга олинган.

**Сурейя ва Фарукнинг илк учрашган жойи**

Кадикўй — айланма кўчалар, кичик дўконлар ва бир-бирига туташ бозорлар ҳудуди. Қимматбаҳо чиғаноқ сотиладиган сайр ҳудуди Мармара денгизи бўйлаб Султонаҳметнинг гўзал манзараларини тақдим этади. “Карибу” қаҳвахонасида бир пиёла хушбўй ичимлик ичиш учун қирғоқдан бурилишнинг ўзи кифоя. “Истанбуллик келин” сериалидаги маҳаллий қўшиқчи Сурейя ва бизнес империяси вориси Фарук айнан шу ерда учрашган.

**Карасулар уйи**

Бакиркўй ҳудуди тарихга бой — у бир вақтлар ҳарбий-сиёсий марказ, сарой ва черковлар жойлашган императорнинг ёзги курорти бўлган. Бакиркўй бутунлай ёниб кетгач, ўғри ва босқинчилар бу жойни ўзларига макон қилишади. Ўтган асрда харобалардан иборат бўлган бу ҳудуд “Фарзанд” филмидан кейин Карасулар оиласининг ҳашаматли саройига айланди. Бошқа сериаллардаги бойлар уйларидан фарқли равишда, бу уй баланд бетон панжара билан ўралмаган — мухлислар темир панжара ортидан ҳашаматли уйни бемалол кўришлари мумкин.

**Султон Аҳмед**

Султон Аҳмед Истанбулнинг тарихий марказининг юраги ҳисобланади. Усмонлилар келишидан олдин Константинополнинг православ собори бўлган Аясофя масжиди улуғвор Мовий масжидга қарайди. Аясофя 532-йилдан 537-йилгача қурилган, Мовий масжид эса бундан минг йил кейин қад ростлаган. Улуғвор меъморий ёдгорликлар орасидаги майдон доимо сайёҳлар билан гавжум. Айнан шу ерда “Фарзанд” филмидаги ёш она Шуле асраб олган ўғли Эфени “йўқотиш”га қарор қилади.

**Босфор яқинидаги ресторан**

Рубй ресторанининг очиқ майдони нонушта учун энг яхши жойлардан бири. “Қизил шарбат”нинг биринчи қисмида айнан шу ерда Доа Фотиҳга қаттиққўл онасидан шикоят қилган. Шу воқеадан кейин талаба ўзини ёмон ҳис қилади, аммо бу маҳаллий ошхона сифатига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ерда завқланиш учун кўп нарса бор: кўрфаз, Босфор кўприги ва 19-аср ўрталарида қурилган барокко услубидаги меъморий ёдгорлик — Ўртакўй масжиди ҳар қандай сайёҳни мафтун этади.

**“Миллениум” лицейи**

Қивилжим Арслон бошқарадиган “Миллениум” лицейининг ёрқин фасади унинг ўзига хос ташриф қоғози ҳисобланади. “Қизил шарбат” сериали қаҳрамони айнан шу ерда Ўмер Унал билан танишади ва унинг тез орада ўзига қариндош бўлиб қолишини хаёлига ҳам келтирмайди. Юқори синф ўқувчилари ва ота-оналар баҳслари қайнайдиган майдон сифатида Доға хусусий таълим муассасалари етакчи тармоғининг кампусларидан бири хизмат қилади. Бу кўзга ташланадиган бино Истанбулнинг Осиё қисмидаги Аташеҳир турар жой даҳасида жойлашган.

**Куба атмосфераси**

Истанбулдаги энг зўр мохитони ичиш ва жонли мусиқа остида рақсга тушиш учун Сариер туманига бориш керак. Кубанинг Суба 42 Маслак ресторани 2022-йилда очилган бўлиб, “Қўрғон сирлари” ва “Қизил шарбат” сериаллари учун суратга олиш майдончаси бўлган. У замонавий Маслак 42 турар жой мажмуасида жойлашган, Козимнинг хонадони ҳам шу ерда. Ушбу масканда Доа дугоналари билан базм уюштирган, Корхонлар оиласи эса Суна билан учрашган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.