Маҳаллий

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Истанбулда йўқолиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига қайтарилди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси 13 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.J.ni онасига топширди.

Маълум қилинишича, 30-август куни соат 22:30 да Бейўғлу туманидаги масжидлардан бирининг имоми Бош консулхонага қўнғироқ қилиб, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар берган.

Консулхона дипломатлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, болани Бош консулхонага олиб келишган ва унинг яқин қариндошларини топиш ҳамда улар билан боғланиш чораларини кўришган.

1-сентябр куни С.Ж. онасига соғ-саломат топширилди. Бош консулхона ушбу масалада ёрдам кўрсатган Туркиянинг тегишли идоралари ва фуқароларига миннатдорлик билдирди.

Июл ойида Туркиянинг Муғла шаҳрида дарёга чўкиб кетган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. 21 ёшли ўзбекистонлик йигит Сейдикемер туманидаги дарёга чўмилиш учун борган.

Воқеа жойида ўтказилган текширувлардан сўнг жасад аутопсия учун моргга олиб кетилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.