Истанбулда öзбек мактаби оçилади
Истанбулнинг Бакиркöй туманида Туркиядаги биринçи öзбек мактабини қуриşга тайёргарлик иşлари жадаллаşтирилади. Лойиҳани Öзбекистон ҳукумати молиялаşтиради, қурилиşни Туркия компаниялари бажаради. Дарслар Öзбекистон таълим тизими асосида, öзбекистонлик öқитувçилар иşтирокида таşкил этилади.

Истанбулда ўзбек мактаби очилади
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули Шерзод Абдуназаров Бакиркöй тумани маъмурияти раҳбари Айşегüл Овалıоğлу билан учрашиб, мактаб лойиҳасини муҳокама қилган.
Томонлар бўлажак мактаб Туркияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар фарзандларини миллий қадриятлар ва она тилига ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.
Мактабга 2026-йил январ ойида Ўзбекистон ва Туркия президентлари иштирокида тамал тоши қўйилган эди. Шундан буён зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва обьектни лойиҳалаштириш ишлари олиб борилган.
Учрашув якунида қурилишни имкон қадар қисқа муддатда бошлашга келишилган. Бакиркöй маъмурияти қурилиш ва ташкилий босқичларда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Шу куни бош консул Туркия Миллий таълим вазирлиги вакиллари ҳамда Истанбул вилояти Миллий таълим бошқармаси раҳбарияти билан ҳам музокаралар ўтказган.
Учрашувларда Туркия томони ўтказган лойиҳа экспертизаси хулосаси ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича маълумотлар тақдим этилган. Ушбу тавсиялар асосида мактаб лойиҳасини ишлаб чиққан Ўзгüвен компанияси ходимлари билан ищи учрашув ҳам бўлиб ўтган.
Мактаб қурилиши бошланадиган ва муассаса очиладиган аниқ саналар хабарда келтирилмаган.

