Маҳаллий

Истанбул аеропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Туркияга ишлашга бориб, соғлиғи ёмонлашгач, ортга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонлик 19 ёшли йигит Истанбул аеропортида ҳушини йўқотди. Ватандошлар кўмагида шифохона харажатлари тўланиб, тиббий ёрдам кўрсатилгач, у ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида юртга қайтарилди.

Истанбул аеропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Туркияда саломатлиги кескин ёмонлашган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси А.С. мамлакатга қайтарилди.

Маълум қилинишича, 19 ёшли йигит Туркияга меҳнат қилиш мақсадида борган. Бироқ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ишини давом эттира олмаган ва Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган. Шу мақсадда авиачипта харид қилиб, Истанбул аеропортига борган фуқаронинг аҳволи тўсатдан оғирлашиб, у ерда ҳушидан кетган.

Шундан сўнг у зудлик билан шаҳарнинг Башакшеҳир туманида жойлашган “Чам ва Сакура” шифохонасига олиб борилган ва шифокорлар назоратида тиббий муолажалар олган. Йигитни даволаш жараёнида юзага келган тиббий харажатларнинг бир қисми Туркияда яшовчи ва фаолият юритаётган ватандошлар кўмагида қопланган.

Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ходимлари фуқаронинг ҳолатини назоратга олиб, унинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этган. Кўрилган чоралар натижасида А.С. юртга жўнатилди.

Дипломатик ваколатхона, ўз навбатида, ушбу вазиятда ёрдам кўрсатган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.