Сиёсат

Исроил Сурияни яна ўққа тутди, Дамашқ ҳужумни қоралади

Исроил 22-август куни Суриянинг жанубий ҳудудларига зарба берди ва бу ҳаракатни "террорчи"ни йўқ қилиш операцияси деб атади. Дамашқ эса ушбу ҳужумни қоралаб, ҳаво ҳудудининг очиқдан-очиқ бузилганини таъкидлади. Бу ҳақда Реутерс агентлиги хабар берди.

Сурия Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, дрон Бейт Жинн қишлоғи яқинидаги йўлда ҳаракатланаётган тинч аҳоли автомобилига ўт очган. Натижада фуқаролар жароҳатланган, давлат телевидениеси эса камида бир киши жароҳат олганини хабар қилган.

Исроил ўз ҳужумини аскарларига бевосита таҳдид солаётган шахсга қарши қаратилганини даъво қилди, бироқ қандай қурол ва воситалардан фойдаланилганига аниқлик киритмади.

Икки давлат ўртасидаги вазият 18-август куни Исроилнинг Абу ад-Духур авиабазасига берган зарбаларидан сўнг янада кескинлашди. Бинямин Нетаняху идораси ушбу операция Туркия ҳарбийларининг базага жойлашишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилганини билдирди.

Расмий Анқара эса ўз қўшинларини ушбу обьектга юбориш режалаштирилмаганини таъкидлади. АҚШ президентининг Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак авиабазага ҳужумни "кераксиз эскалация" деб атади. Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Моше Яъалон эса ҳужум сабабли Бинямин Нетаняхуни ҳокимиятдан четлатишга чақирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.