Исроил ҳужумларидан Ғазода жами қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода жами қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди
“Исроил 2023-йил октябрда бошлаган урушдан бери Ғазо секторида 73 914 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 174 952 киши эса яраланди”, дея телеканал Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.
Сўнгги бир сутка ичида Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари натижасида камида тўрт фаластинлик ҳалок бўлди, 17 нафари яраланди. Бундан ташқари, вазирлик маълумотига кўра, 2025-йил 11-октябрда кучга кирган ўт очишни тўхтатиш режимидан кейин ҳам қарийб 1,4 минг фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, 5 мингга яқини жароҳат олган.
Ғазодаги уруш 2023-йил октябрида бошланган эди. 2025-йил октябрда АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ҳукумати ва ҲАМАС ҳаракати Вашингтон таклиф қилган Ғазо секторидаги можарони ҳал этиш режасининг биринчи босқичига рози бўлганини билдирди. Шунга қарамай, Исроил ҳануз секторга зарбалар бермоқда.
Бундан ташқари, Ғазо шаҳрида 16-сентябрга ўтар кечаси урушда шикастланган 6 қаватли турар жой биноси қулаб тушди. Оқибатда камида 20 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида аёллар ва беш нафар бола бор. Яна 14 киши жароҳатланди.

