иСОН Хпериенсес Ўзбекистонда БПО марказини очишни режалаштирмоқда
Глобал Бусинесс Сервисес Форум 2026 (ГБСФ 2026) доирасида О&лсқуо;збекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иСОН Хпериенсес компаниясининг бош операцион директори Рами Свейс билан учрашув о&лсқуо;тказди.

иСОН Хпериенсес Ўзбекистонда БПО марказини очишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Глобал Бусинесс Сервисес Форум 2026 (ГБСФ 2026) тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иСОН Хпериенсес компаниясининг бош операцион директори Рами Свейс билан учрашди.
Учрашувда томонлар иСОН Хпериенсесънинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳасини ишга тушириш режалари ҳамда ауцорсинг ва Глобал Бусинесс Сервисес (ГБС) соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
2011-йилда ташкил этилган иСОН Хпериенсес Мижозлар тажрибаси (Сустомер Эхпериенсе, СХ) ва Бизнес жараёнлари ауцорсинги (Бусинесс Просесс Оуцоурсинг, БПО) бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Ҳозирда компания 19 мамлакатда 18 000 дан ортиқ ходимга эга бўлиб, 40 дан зиёд операцион майдончаларни бошқаради ва ҳар ойда 50 миллиондан ортиқ мижозлар мурожаатига хизмат кўрсатиб, бутун дунёдаги халқаро брендларга хизмат кўрсатади.
Музокараларнинг асосий мавзуси иСОН Хпериенсесънинг Ўзбекистонда биринчи лойиҳасини ишга тушириш режалари бўлди. Компания Ўзбекистонни халқаро мижозларга хизмат кўрсатиш ва экспортга йўналтирилган БПО хизматларини ривожлантириш учун янги офшор майдон сифатида кўрмоқда.
Томонлар русийзабон мутахассислар учун 100 та иш ўрнига эга мижозларни қўллаб-қувватлаш марказини ташкил этишни назарда тутувчи биринчи лойиҳанинг йўлга қўйилишини муҳокама қилдилар. Келажакда компания инглиз, немис, турк ва бошқа тилларда мижозларга хизмат кўрсатиш учун жамоаларни кенгайтиришни ҳамда Ўзбекистондаги фаолияти кўламини босқичма-босқич оширишни режалаштирмоқда.
Ўз навбатида, ИТ Парк Узбекистан халқаро БПО-компаниялар учун мавжуд бўлган қўллаб-қувватлаш чораларини, жумладан, солиқ имтиёзлари, мутахассисларни танлаш ва тайёрлашда кўмаклашиш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида ҳамроҳлик қилиш каби имкониятларни тақдим этди. Шунингдек, томонлар лойиҳани ишга тушириш бўйича кейинги қадамлар ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
иСОН Хпериенсес лойиҳасининг амалга оширилиши халқаро БПО-компанияларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортиб бораётганининг яна бир ёрқин мисоли бўлади. ИТ Парк Узбекистан учун бу янги инвестицияларни жалб этиш, малакали иш ўринларини яратиш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш демакдир.

