Иқтисодиёт

Исломий молия Öзбекистонга нима беради?

Банкдан фоизли кредит олмасликни маъқул кöрадиган тадбиркорлар молиялаşтириşнинг муқобил йöлидан фойдаланиşи мумкин. Öзбекистонда исломий молияни жорий этиş ана şундай имкониятларни оçиşни ва банк хизматларидан çетда қолаётган аҳоли қатламини молия тизимига жалб қилиşни кöзда тутади. Бу масалалар Самарқандда öтган халқаро форумда муҳокама қилинди.

Исломий молия Öзбекистонга нима беради?

27-28 октабр кунлари Самарқандда Самарканд Исламис Финансе Форум (СИФФ) 2026 халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда 18 та мамлакатдан 400 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди.

Форумнинг биринчи кунида Марказий Осиёда исломий молияни ривожлантириш, анъанавий банкларда исломий молия хизматларини йўлга қўйиш ва бундай хизматлар устидан назоратни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Исломий молия анъанавий кредитлашдан фарқли тамойилларга асосланади. Унда фоизли қарз бериш ўрнига савдо, ижара ва шерикликка асосланган молиявий ечимлар қўлланади. Бу эса банк хизматларидан фойдаланишда диний қарашларига кўра ўзини чеклаб келаётган аҳоли ва тадбиркорлар учун муқобил имконият яратиши мумкин.

Марказий банк Исломий молия лойиҳа офиси ищи гуруҳи раҳбари Адҳамхон Ҳайдаровнинг айтишича, Ўзбекистонда бу соҳани ривожлантиришда қўшни давлатлар тажрибасини ҳам ҳисобга олиш муҳим. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда исломий молия бир неча йил олдин жорий этилган бўлса-да, бу борада муайян камчиликлар ҳам кузатилган. Шу сабабли уларнинг тажрибасини ўрганиш, йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик, шунингдек, Малайзия ва Яқин Шарқ мамлакатларининг илғор амалиётидан фойдаланиш зарур.

Ҳайдаровнинг таъкидлашича, исломий молия хизматларининг йўлга қўйилиши диний қарашлари туфайли анъанавий банк хизматларидан фойдаланмай келаётган тадбиркорларни ҳам молия тизимига жалб қилиш имконини беради.

Форумда исломий молия институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, шариат талабларига мувофиқ ишлаш ва ички назорат тизимларини шакллантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу борада икки поғонали бошқарув тизими муҳим аҳамиятга эга. Адҳамхон Ҳайдаровнинг маълум қилишича, Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилган. Келгусида исломий молия хизматларини кўрсатувчи ҳар бир ташкилотда ҳам шундай кенгашлар фаолият юритиши, улар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, молиявий ташкилотлар ўз операциялари ва натижалари ҳақида жамоатчиликка очиқ маълумот бериб бориши лозим.

Иккинчи куни эса исломий капитал бозорини ривожлантириш, сукук каби молиявий инструментларни жорий этиш ва соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўтарилди. Муҳокамаларда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва исломий молия хизматлари ҳақида тушунарли ахборот бериш орқали жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳам таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.