Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши мумкин? Мураббийи жавоб берди

Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлиги ҳақида унинг мураббийи Хавьер Мендес ўз фикрларини билдирди. УФСънинг ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Махачевнинг кейинги жанги учун энг реал номзод бразилиялик Карлос Пратес эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда мураббий Субмиссион Радио ЁуТубе каналига берган интервюсида маълум қилди.
“Менимча, Исломнинг кейинги рақиби бразилиялик Карлос Пратес бўлади. Чунки Шавкат Раҳмонов ҳали жароҳатидан тўлиқ тузалмаган. Шу сабабли, Майкл Моралес ёки Карлос Пратес каби номзодлар кўриб чиқилмоқда. УФСъдаги ҳозирги вазият ва сўнгги муҳокамаларни ҳисобга олсак, улар Пратес вариантини танлашади, деб ўйлайман. Лекин ёпиқ эшиклар ортида нималар бўлаётганини ҳеч қачон аниқ билиб бўлмайди”, – деди америкалик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев 16-август куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтган УФС 330 турнирининг асосий жангида Ян Мачадо Гарринини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Ушбу ғалаба билан доғистонлик спортчи УФС тарихида кетма-кет 17 та ғалаба қозонган биринчи жангчига айланди.
Жангдан сўнгги матбуот анжуманида Махачев йил охирига қадар яна бир жанг ўтказиш истагини билдирган эди.

