Ислом Махачев УФС 330 турнирида қанча гонорар ишлаб олди?

**Ислом Махачев УФС 330 турнирида қанча пул ишлади?**
Филаделфияда бўлиб ўтган УФС 330 мусобақасида қатнашган жангчиларнинг тахминий гонорарлари ошкор этилди. Кечанинг асосий жангида Ислом Махачев Ян Мачадо Гарринини ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ушбу ғалаба эвазига россиялик жангчининг турнирдаги умумий даромади тахминан 4,14 миллион долларни ташкил этди. Унинг рақиби Ян Мачадо Гарри эса 2,061 миллион доллар гонорар билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни 1,64 миллион доллар гонорар билан Маккензи Дерн якунлади.
УФС 330 турнирида энг кўп гонорар олган жангчилар:
* Ислом Махачев — 4,14 млн доллар
* Ян Мачадо Гарри — 2,061 млн доллар
* Маккензи Дерн — 1,64 млн доллар
* Жиллиан Роберцон — 875 минг доллар
* Нил Магни — 621 минг доллар
* Висенте Лукке — 521 минг доллар
* Жалин Тёрнер — 465 минг доллар
* Эдсон Барбоса — 421 минг доллар
* Чарлз Жонсон — 415 минг доллар
Маълумот учун, Ислом Махачев ушбу ғалаба билан УФСъдаги кетма-кет ғалабалар сериясини 17 тага етказди. У афсонавий Андерсон Силвани (16 та ғалаба) ортда қолдириб, промоушен тарихида кетма-кет ғалаба қозониш бўйича мутлақ рекордчига айланди.

